СЕССИЯДА 7 ТА МАСАЛА КЎРИЛДИ

СЕССИЯДА 7 ТА МАСАЛА КЎРИЛДИ

Ахборот хизмати

Бугун халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар кенгашининг ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, тегишли корхона-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибида 7 та масала кўрилди. 

Дастлаб депутатлар Давлат дастури доирасида 2021 йилда янги иш ўринлари яратиш прогноз кўрсаткичларини белгилаш бўйича ҳудудлар ва йўналишлар кесимида манзилли дастурни тасдиқладилар. 

Шундан сўнг сессияда шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудири О.Кадировнинг шаҳардаги мактабгача таълим ташкилотларида 2021 йил январь-май ойларида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳамда шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ш.Нуруллаеванинг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлари эшитилди.

Шунингдек, сессия давомида депутатлар тўртинчи масала бўйича бугунги кунда бандлиги таъминланган, имтиёзли кредит берилган ва бошқа ёрдамлар ҳисобидан ижтимоий ҳолати яхшиланган фуқароларнинг 414 тасини “Ёшлар дафтари”дан ҳамда “Аёллар дафтари”даги 380 та хотин-қизларнинг барчасини рўйхатдан чиқариш ҳақидаги қарорни тасдиқладилар.  

Кун тартибига киритилган навбатдаги масалага кўра “Темир дафтар”даги мавжуд 226 та камбағал оилалар рўйхатидан 181 та оила чиқарилди.

Сессия давомида депутатлар “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб-варағидан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар учун маблағ ажратиш ҳамда “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисоб-варағидан “Аёллар дафтари”га киритилган кам таъминланган, эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарорларни тасдиқладилар.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page