СЕССИЯДА 11 ТА МАСАЛА КЎРИЛДИ

СЕССИЯДА 11 ТА МАСАЛА КЎРИЛДИ

Axborot xizmati

Куни кеча Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар ва тегишли корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.


Дастлаб сектор раҳбарларининг “Маҳаллабай иш тизими”га ўтиш бўйича амалга оширадиган бир ойлик иш режаларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.




“Обод маҳалла” дастурига асосан “Оқ олтин” ҳамда “Нуробод“ маҳаллаларида амалга ошириладиган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ва уларни молиялаштириш учун талаб этиладиган маблағлар тўғрисидаги масала ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларини қўллаб-қувватлаш ва моддий техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ф.Рахимованинг ҳисоботи депутатлар диққат марказида бўлди.


Шунингдек, сессия давомида шаҳар халқ таълими тизимида таълим сифатини ошириш борасидаги, ўтган йил давомида экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш юзасидан, суд органларининг 2021 йил 1-чорагида одил судловни амалга ошириш борасидаги ҳамда “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди.




Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар атрофлича кўриб чиқилди ва билдирилиган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб депутатлар томонидан тасдиқланди.



Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати