СЕССИЯ КУН ТАРТИБИДА 5 ТА МАСАЛА МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ 

СЕССИЯ КУН ТАРТИБИДА 5 ТА МАСАЛА МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ 

Ахборот хизмати

Куни кеча Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, тегишли корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибига 5 та масала киритилди. 

Сессияда дастлаб Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни 30 фоизга ошириб бажариш борасида жорий йилнинг январь-июль ойининг якуни билан амалга оширилган ишлар тўғрисида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Сайиповнинг ҳисоботи тингланди.

Кун тартибидаги иккинчи масала сифатида депутатлар томонидан шаҳарда “Обод маҳалла” дастури доирасида 3-сектор ҳудудидаги “Нуробод” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3-февралдаги ПФ-6155-сонли “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонининг 2021 йил январь-август ойларидаги ижроси ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича шаҳар халқ таълими бўлими томонидан амалга оширилган ишлар бўйича шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Ж.Ахмедов ҳисобот берди.

Сессия давомида шунингдек, депутатлар шаҳардаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар ҳамда “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган фуқароларни ижтимоий ҳолатини яхшилаш уларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги масалаларни муҳокама қилдилар.

Депутатлар кўрилган масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page