СЕССИЯ ИШИДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ 

СЕССИЯ ИШИДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ 


Бугун халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. 

Сессияни шаҳар ҳокими, Кенгаш раиси М.Базаров бошқарди. 


Сессия ишида дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сон Қарори ижроси ҳамда шаҳар сектор раҳбарларининг 2022 йил 1-чоракка мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди. 

Шунингдек, сессияда Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича эришиладиган амалий чора-тадбирлар дастурлари ижроси тўғрисида ҳамда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури бўйича 2021 йилда Навоий шаҳрида амалга оширилган ишлари тўғрисида масъул раҳбарлар ҳисоботи тингланди.

2022 йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг тўғрисида масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилди.

Сессия ишида бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, депутатлар томонидан маъқулланди.


Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:

@Navoiy_shahar_axborot_xizmat



Report Page