СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

Ахборот хизмати

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, тегишли корхона ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибига 3 та масала киритилди.

1. Каттақўрғон шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Сайиповнинг ҳисоботи ҳақида.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг

2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасини мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, шаҳар дастурини тайёрлаш тўғрисида.

3. Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди раисининг

2020 йил 12 ойи давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида.

Сессияда кўрилган масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати




Report Page