СЕССИЯ ҚАРОРИ БИЛАН 301 НАФАР ЁШЛАР “ЁШЛАР ДАФТАРИ”ДАН ЧИҚАРИЛДИ

СЕССИЯ ҚАРОРИ БИЛАН 301 НАФАР ЁШЛАР “ЁШЛАР ДАФТАРИ”ДАН ЧИҚАРИЛДИ

Ахборот хизмати

Бугун Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирма саккизинчи сессияси ўтказилди. Унда депутатлар, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. 

Сессияда 4 та масала кўриб чиқилди.

Дастлаб биринчи масала шаҳарда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш вакиллари, фаоллар ва тадбиркорларга мурожаати эшитилди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала сифатида депутатлар томонидан ёшлар билан ишлаш тизимини мутлақо янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш ҳамда ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш мақсадида қилинган ва қилиниши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, манзилли равишда ёрдам кўрсатилган, даромад манбаига эга бўлган 301 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”дан, 132 нафар хотин-қизлар эса “Аёллар дафтари”дан чиқарилди.

Шаҳарда уй-жойлар қурилишини назорат қилиш мақсадида “Халқпарвар комиссия”си ташкил этилди. Сессида комиссия таркиби эълон вилинди ва мақулланди. 

Сессия кун тартибида депутатлар томонидан шаҳар маҳаллий бюджетининг 1-чорак даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратиладиган маблағларни йўналтирилганлиги ҳақидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати