“СЕНИНГ ҲАЁТИНГ ЎЗ ҚЎЛИНГДА” мавзусида онлайн ZOOM орқали ўтказилган вебинар 

 “СЕНИНГ ҲАЁТИНГ ЎЗ ҚЎЛИНГДА” мавзусида онлайн ZOOM орқали ўтказилган вебинар 

ТКТИ Шаҳрисабз филиали матбуот котиби Турдиалиева Гулноза

Бутун дунёда каронавирус пандемияси хукм сурсада бугунги кунда ёшларнинг жамиятда ўз ўринларини топишлари учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.Буюк маърифатпарвар Абдулла Авлоний: «Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир» деган эди. Дарҳақиқат, фарзанд тарбияси барча даврларда жамиятимизнинг эътибор марказида бўлиб келган масалалардан ҳисобланади. Фарзанд тарбиясида лоқайдликка йўл қўйиш катта хатоликларга олиб келиши мумкин.Бугунги кунда вояга етмаган ёшларнинг жамиятда ўз ўринларини топишлари учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан ТКТИ Шахрисабз филиалида ҳам психолог ҳамда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамкорлигида “СЕНИНГ ҲАЁТИНГ ЎЗ ҚЎЛИНГДА” мавзусида онлайн ZOOM орқали вебинар ўтказилди.  

Кейинги пайтларда стресс, тушкунликка тушиш каби сўзлар тез-тез қўлланиладиган бўлиб қолди. Бу ҳолат пандемия даврида янада кенг қўлланила бошлади. Талабаларга zoom орқали “ПАНДЕМИЯДА СТРЕСС” ведиоролиги тақдим этилди.

Стресс – одам ва ҳайвонларда кучли таъсиротлар натижасида содир бўладиган ўта ҳаяжонланиш, асабийлик ҳолати. Филиал Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси томонидан керакли,қизиқарли маълумотлар бериб ўтилди, ва талабаларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди. 



Report Page