СЕМИНАРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

СЕМИНАРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА


Жорий йил бошидан буён 2022 йил ҳосили учун республика бўйлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан пухта тайёргарлик кўриш ишлари уюшқоқлик билан жадал равишда давом этмоқда. Ушбу жараёнларда Қишлоқ хўжалиги билим ва инновациялар маркази таркибидаги илмий тадқиқот институтлари олимлари сафарбар этилмоқда. Бу эса ўз навбатида мазкур соҳани янада ривож топишида муҳим аҳамият касб этади.

Бугун ана шундай семинар ишлари Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Қуйичирчиқ, ва Чиноз туманларида эрта баҳорда 2022 йил ҳосили учун эртаки экин экишни ташкил этиш бўйича бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган семинарларда ушбу туманлардаги қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари — пахтачилик, ғаллачилик; шунингдек, боғдорчилик, токчилик, сабзавотчилик, пиллачилик, чорвачилик билан шуғулланувчи фермер хўжалиги раҳбарлари ва кластерлар иштирок этдилар.

Йиғилиш учрашувларида Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти «Тупроқ унумдорлигини бошқариш ва баҳолаш» бўлими катта илмий ходими, биология фанлари фалсафа доктори А.Х.Қораев ҳам бевосита иштирок этиб нутқ сўзлади.

Соҳа олимлари ўз маърузаларида ушбу туманлар ҳудудларида тарқалган тупроқлар ва уларнинг кимёвий хосса-хусусиятлари, тупроқлардан самарали фойдаланиш меъёрлари хусусида ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Шунингдек йиғилиш якунида мутахассисларимиз ер эгаларининг даладаги ишлари борасидаги қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб бердилар.

Report Page