СEМИНАР ИШТИРОКЧИЛАРИ АСАКА ТУМАНИДАГИ БАҲРИН ВА МЕҲНАТОБОД МАҲАЛЛАРИДА БЎЛДИЛАР

СEМИНАР ИШТИРОКЧИЛАРИ АСАКА ТУМАНИДАГИ БАҲРИН ВА МЕҲНАТОБОД МАҲАЛЛАРИДА БЎЛДИЛАР


Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида паррандачиликни ривожлантириш ва аҳоли хонадонларида парранда боқишни ташкил этиш масалаларига бағишланган икки кунлик Республика семинари бўлиб ўтмоқда.

Семинар давомида бош вазир ўринбосари Ш. Ғаниев, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев бошчилигида республикамизнинг барча вилоят ҳокимларининг ўринбосарлари ва шаҳар ҳамда туманларнинг ҳокимлари Асака туманининг Баҳрин маҳалласидаги хонадонларда паррандачилик йўналишида амалга оширилаётган ибратли ишлар билан яқиндан танишдилар.

Жараёнда паррандачилик орқали узоқ йиллардан буён даромад топиб келаётган Рахмонжон ота Мирзажонов ҳамда тадбиркор Абдуманноп Исақов ҳонадонларида бўлишиб, қора товуқ жўжаларидан даромад олиш йўл-йўриқлари билан ўргандилар.

Шунингдек, иштирокчилар бедана боқиш орқали даромад топаётган Юлдузхон Турсунованинг иш жараёни ва паррандачилик инкубаторияси билан ҳам танишдилар. Туман ҳокими, маҳалла раиси ва хонадон эгалари олиб борилаётган ишларни батафсил тушунтириб бердилар. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олдилар.

Шунингдек, Меҳнатобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги «Барака ҳамкор парранда» паррандачилик корхонасида ҳам бўлдилар. Паррандаларни сўйиб, гўштга тайёрлаш цехидаги иш жараёнлари ва технологиялар билан яқиндан танишдилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги
матбуот хизмати



Report Page