“SCHLUMBERGER OILFIELD EASTERN LIMITED” КОМПАНИЯСИ БИЛАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

“SCHLUMBERGER OILFIELD EASTERN LIMITED” КОМПАНИЯСИ БИЛАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ


 “O'ZLITINEFTGAZ” АЖда “Schlumberger Oilfield Eastern Limited” компанияси билан маҳфийлик тўғрисидаги битимни ва ҳамжиҳатлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш борасида учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан мақсад Ўзбекистон Республикасида янги ва мавжуд конларда қазиб чиқаришни қидириш, ишлаб чиқиш ва оптималлаш доирасида технологик ҳамкорлик бўйича имкониятларни жорий қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ лойиҳаларни келишишдан иборат.

Шу билан бирга, ўзаро Келишувга кўра томонлар Келишуви доирасида ишлаб чиқариш қуввати ва техник воситалар, ўзаро манфаатли лойиҳаларни сотиш тадбирларида уларнинг ишланмаларига, технология, ноу-хау ва ҳоказоларга тегишли кўрсатмаларда мавжуд бўлган меҳнат ва молиявий манбаларни жалб қилишдан иборат.

Ушбу учрашув доирасида Schlumberger Oilfield Eastern Limited” компанияси ишончли вакили Карапетов А.Г. ва “O'ZLITINEFTGAZ” АЖ Бошқарув раиси Назаров У.С.лар Ҳамжиҳатлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар.

Ўтказилган музокаралар натижасида томонлар конлар геологияси ва геофизикаси, углерод хом ашёси конларини ишлаб чиқиш, нефть, газ конденсати ва газни қазиб чиқариш, тайёрлаш, қайта ишлаш ва ташиш, газни, магистрал газқувурларини ер остида сақлаш, шунингдек “Рақамли конлар”ни ўз ичига олган концепция доирасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги нефт-газ компаниялари учун сервис хизматлар кўрсатишда бошқа илмий-технологик ҳамкорликни ўрнатиш доирасида технологик ҳамкорлик юритиш юзасидан келишиб олдилар.

Бундай ҳамкорлик келгусида компаниялар ўртасидаги корпоратив муносабатлар мустаҳкамланиши ва икки тарафлама тажриба ортиши ҳамда стратегик лойиҳаларни кенгайтиришга оид имкониятларнинг ўсишига олиб келади.