САВОЛ ЙЎЛЛАНГ – ЖАВОБ БЕРАМИЗ!

САВОЛ ЙЎЛЛАНГ – ЖАВОБ БЕРАМИЗ!

 

Нотариус, дала ҳовлининг олди-сотдиси билан шуғулланмайман, деди. Ҳолбуки, дала ҳовли эгасида кадастр ҳужжатлари мавжуд. У ҳақми?

https://t.me/muqaddas_burch_gazeta

Кадастрнинг ўзи техник ҳужжат бўлиб, олди-сотди шартномасини тасдиқлаш учун мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (ҳокимнинг мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги қарори, олди-сотди шартномаси ва бошқалар) ҳамда гувоҳнома ёки мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасидан кўчирма бўлиши муҳимдир. Кўчмас мулк қаерда жойлашганлигидан қатъий назар, кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш учун хоҳлаган нотариусга мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Шоира ГУЛИМОВА,

Кармана туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус.




Report Page