САВОБЛИ ИШЛАР БАРДАВОМ БЎЛСИН!

  САВОБЛИ ИШЛАР БАРДАВОМ БЎЛСИН!


  

  Куни кеча Сизга маълум қилганимиздек, Самарқанд ҳудудий бошқармаси ходимлари  ва унинг адвокатлик тузилмаларида фаолият юритаётган адвокатлар томонидан анча йиллар давомида адвокатура институтини ривожига ҳисса қўшиб, инсонларни ҳуқуқларини ҳимоя қилишдек юксак ва машшақатли касб эгаларининг ҳозирги кунда саломатликларини тиклаш туфайли даволанаётган адвокатларнинг ҳолларидан хабар олишни яхши йўлга қўйганлар. Бугун, 8 июль куни бошқарма ходимлари ва "Самарқанд қонунчилари " адвокатлик тузилма раҳбари адвокат А.Эшонқулов билан биргаликда худди шундай адвокатлардан устоз Усаров Карим Хасановични хонадонларига боришиб, у кишини соғлик саломатликларидан хабар олиб, улар билан суҳбат қуриб, бугунги кун адвокатурасидаги ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотлар борасида Устоз билан қизғин суҳбат қурдилар. Карим ака хурсанд бўлиб, хонадонларига ташриф буюрган адвокатларга ва ҳудудий бошқармасининг меҳнат жамоасига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати

 


Report Page