“SANOAT ENERGETIKA GURUHI” МЧЖ ХКга қимматли қоғозлар бозорида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида лицензия берилди

“SANOAT ENERGETIKA GURUHI” МЧЖ ХКга қимматли қоғозлар бозорида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида лицензия берилди

MoliyaPress

“SANOAT ENERGETIKA GURUHI” МЧЖ ХКнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида профессионал фаолиятларни амалга ошириш учун “Лицензия” ахборот тизими орқали лицензия бериш тўғрисидаги 2022 йил 24 майдаги 63473-сонли аризасига асосан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли қарори билан “SANOAT ENERGETIKA GURUHI” МЧЖ ХКнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун “Лицензия” ахборот тизими орқали лицензия берилганлиги маълум қилинади.

Маълумот тариқасида ҳозирги кунда қимматли қоғозлар бозорида:

50 та инвестиция воситачиси

40 та инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси

54 та инвестиция маслаҳатчиси сифатида профессионал фаолиятларни амалга ошириш хуқуқини берувчи лицензиялар мавжуд.

Тўлиқ маълумот Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида мавжуд.

https://mf.uz/uz/?option=com_content&view=article&id=877


Молия вазирлиги

Ахборот хизмати