САНЪАТСЕВАР ВА СПОРТЧИ ЁШЛАР УЧУН МУНОСИБ ТУҲФА

САНЪАТСЕВАР ВА СПОРТЧИ ЁШЛАР УЧУН МУНОСИБ ТУҲФА


Президентимиз томонидан илгари сурилган “5 ташаббус” доирасида Навоий шаҳрида ҳам кенг кўламли ишлар олиб олиб борилмоқда. Ёшларни жисмонан етук ва маънан баркамол этиб тарбиялаш, спорт ва маданиятга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, келажагимиз эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш энг устувор вазифалардан бирига айланди.

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан Навоий шаҳрида жорий йил давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини тадбиқ этиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Дастурда ёшларни интеллектуал салоҳиятларини рўёбга чиқариш ва уларни кашф этиш ҳам муҳим йўналиш сифатида белгиланди.

 Шундан келиб чиқиб, ўқувчиларнинг санъат ва спортга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳардаги умумтаълим мактабларига мусиқа чолғу асбоблари ва спорт жиҳозлари тарқатилмоқда. 

Бугун ҳам Навоий шаҳри ўқувчи-ёшлари учун 65 миллион 184 минг сўмлик мусиқа асбоблари ҳамда 31 миллион 712 минг сўмлик спорт жиҳозлари тантанали равишда топширилди.

Маросимда Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров иштирок этди ва маъруза қилди. 

Эслатиб ўтамиз, куни кеча ҳам шаҳарлик ёшларга 20 миллион сўмлик мусиқа жиҳозлари тақдим этилган эди.

Навоий шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати.

https://t.me/Navoiy_shahar_axborot_xizmat


Report Page