САМВМИДА ҲОРИЖИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ҚЎШМА ТАЪЛИМ ДАСТУРИ АСОСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАНАДИ

САМВМИДА ҲОРИЖИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ҚЎШМА ТАЪЛИМ ДАСТУРИ АСОСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАНАДИ


Озиқ - овқат маҳсулотларининг сифати ва ҳавфсизлигини таъминлаш бугунги глобаллашган замонда дунё мамлакатлари олдида турган энг долзарб масалалардан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Кишилик жамиятининг асрлар давомида асосий муаммоси бўлган бу масала айни кунда ҳам заррача долзарблигини йўқотмаган, аксинча, бутун дунёда пандемия тарқалган бир шароитда кун тартибидаги биринчи масала сифатида эътироф этилади.

Мамлакатимизда мазкур йўналишдаги чора – тадбирлар айни кунда изчил татбиқ этилмоқда ва бу борада ташкилий –ҳуқуқий асослар яратилган. Республикамизда қайта ишлаш саноатини жаҳон талаблари даражасида ривожлантириш, маҳсулотларнинг сифатини яхшилаш, озуқавий ҳавфсизлигини таъминлашга қаратилган навбатдаги чора – тадбирлардан бири Самарқанд Ветеринария медицинаси институтида Латвиянинг Табиий фанлар ва технологиялар университети билан ҳам корликда ташкил этилган янги қўшма факультетдир.

 Мазкур битим асосида жорий 2020 йилдан бошлаб бакалавр таълим йўналишига ва магистратура босқичига талабалар ўқишга қабул қилинади. Талабалар «2+2» таълим дастури асосида икки йил Самарқанд Ветеринария медицинаси институтида ва яна икки йил Латвия Университетида таълим олишади.  Битирувчиларга ҳар икки олий таълим муассасасини битирганлиги ҳақида махсус диплом берилади. Машғулотлар рус ва инглиз тилларида олиб борилади.   

«Озиқ - овқат сифати ва инновациялар» таълим йуналишнинг асосий мақсади озиқ - овқат махсулотларини ишлаб чиқариш сохасига юқори малакали рақобатбардош мутахасисларни тайёлаш, сифат ва инновациялар, қайта ишлаб чиқариш корхоналари-компанияларида сифатни таъминлаш, илмий изланишлар ўтказиш билан биргаликда олий таълим негизида, таълим олишни давом эттиришдан иборатдир.

Битирувчилар озиқ - овқат ҳавсизлигини таъминловчи замонавий лабораторияларда, илмий текшириш институтларида, сифатни назорат қилиш идораларида ишлаш билан бирга, ривожланган Европа мамлакатларининг тажрибасини Ўзбекистонда тадбиқ этиш ва мамлакатимизда етиштирилган  мева - сабзавотларнинг ҳавфсизлигини таъминлаш ва экспортбоплигини оширишда ҳамда   инновацион технологияларни ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этадилар.

Дарҳақиқат, юртимиз табиати турли ноз - неъматларга бой. Биргина мева ва сабзавотларни қайта ишлаш орқали ҳам яна бир янги маҳсулот турини яратиш имконияти мавжуд. Уларни жаҳон талаблари асосида қайта ишлаб, қадоқлаб, экспортбоп маҳсулот яратиш ва уни ҳалқаро сертификатларга мослаштириш учун бизга яхши мутахассислар зарур. Самарқанд Ветеринария медицинаси институтида эндиликда ана шундай мутахассислар тайёрланади.  

 

 🏛 Самарқанд Ветеринария Медицинаси  Институти Ахборот хизмати


👉www.samvmi.uz

👉@otmsamvmi

Report Page