САМИМИЙ ДУОЛАР БИЛАН КУЗАТИБ ҚЎЙИШДИ

САМИМИЙ ДУОЛАР БИЛАН КУЗАТИБ ҚЎЙИШДИ


"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати барчани жипслаштирмоқда. Бугун паркентликлар Сардоба сув омборида юзага келган фожиадан талафот кўрган аҳоли қатламига ёрдам кўрсатишни ўз инсонийлик бурчи деб билмоқда.

Паркент тумани тадбиркорлари ва аҳолиси тошқиндан азият чекканларга ёрдам қўлини чўзди. 2 ярим тонна ун, 2 тонна ёғ, 1,1 тонна гуруч, 1,3 тонна макарон, 2500 дона тухум, 3 ярим тонна картошка, 1,2 тонна сабзи, 1 тонна пиёз, 1,4 тонна гўшт, 800 кг шакар, 100 кг чой каби озиқ-овқат маҳсулотлари қаторида, кўрпа-тўшак, тиббиёт ниқоблари, оёқ кийимлари, уст-бошлар, турли гигиеник воситалар, идиш-товоқлар ҳамда қурилиш материаллари сингари жами 289,1 млн. сўм миқдоридаги мурувват ёрдами туманимиз аҳлидан инсонпарварлик кўмаги сифатида юборилди.

Инсонпарварлик ёрдами ортилган автомобиллар карвонини Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳамедов бошчилигида ташкилот, корхона, муассаса раҳбари, мутасаддилар самимий дуолар қилиб кузатиб қўйишди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Report Page