САМАРҚАНДЛИК СУВЧИЛАР БАЙРАМНИ МУНОСИБ НИШОНЛАЙДИ

САМАРҚАНДЛИК СУВЧИЛАР БАЙРАМНИ МУНОСИБ НИШОНЛАЙДИ


 Сувчилар орасида дориламон кунларга шукроналар айтиш, эҳтиёжмандларга ёрдам бериш, кексаларни эъзозлаш, беморлар ҳолидан хабар олиш, меҳр-мурувват, оқибат кўрсатиш эзгу анъанага айланган. Бу фазилатлар, айниқса, давлатимиз қомуси бўлган “Конститусиямизнинг 30 йиллик” байрами шунингдек, “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” арафасида жойларда ўтказилаётган тадбирларда янада яққол намоён бўлмоқда. 

 Биласиз, ўзбек халқи азал-азалдан ўзининг саҳийлиги ва инсон қадрини ҳар қандай нарсадан устун қўйиши ҳамда уни эъзозлаши билан ҳам ажралиб турган.

 Юқорида такидланган сўзларни ўзига шиор қилган Зарафшон ирригасия тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Ф.Раджабов ҳамда туман ирригасия тизими ва туман ирригасия бўлими бошлиқлари бошчилигида ҳайрли ишларга қўл уришмоқда. Тизимда ташкил қилнаётган ёрдамчи хўжаликлардан орттирилган даромадлар ҳисобидан ходимларга, гўшт (мол, қўй ва товуқ) махсулотлари, тухум, картошка, сабзи, пиёз, карам, шолғом, турп каби озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда. Ходимларга байрамни оила даврасида муносиб нишонлашлари учун берилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари барчани бирдек хурсанд қилди. Сув хўжалиги ташкилотлари томонидан ёрдамчи хўжаликларда ташкил қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари мутасаддилар томонидан тенг тақсимланди. Шунингдек, бошқарма томонидан “Ўзбекистон Конституциясининг 30-йиллиги” ҳамда “Қишлоқ хўжалиги ходимлар куни” муносабати билан сув хўжалиги соҳасидаги самарали меҳнатлари учун бир гуруҳ тизим ходимларига фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилмоқда.

 Шу каби тадбирлар қуйи тизимдаги барча ташкилотларда ҳам қизгин ўтказилмоқда. 


Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

Report Page