САМАРҚАНД-ТОШКЕНТ-САМАРҚАНД ЙЎНАЛИШИДА ҚЎШИМЧА “АФРОСИЁБ” ПОЕЗДЛАРИ ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ
Рамазон ҳайити байрами арафасида йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш ҳамда транспорт хизматлари кўрсатиш кўламини ошириш мақсадида 2022 йил 3,4,5 май кунлари “Самарқанд-Тошкент-Самарқанд” йўналишида 767/768-сонли “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий поездларининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.
ИЗОҲ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
“O‘temiryo‘lyo‘lovchi”АЖ