САМАРҚАНД АДЛИЯСИ ЖАМОАТЧИЛИККА ҲИСОБОТ БЕРДИ

САМАРҚАНД АДЛИЯСИ ЖАМОАТЧИЛИККА ҲИСОБОТ БЕРДИ

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси


Бугун Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Саттаров иштирокида вилоятда давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда ФҲДЁ соҳасида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан 2024 йил 1-чорагида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

  Таъкидландики, 2024 йилнинг 1-чорагида Давлат хизматлари марказлари томонидан  379 242 та давлат хизматлари кўрсатилди. Шундан 35 фоизи, яъни 133 021 тасини онлайн (my.gov.uz) тарзда, 246 221 тасини марказлар орқали кўрсатилган хизматлар ташкил этади. 29 849 та мурожаат рад этилган. 

 2023 йилнинг 1-чорагида Давлат хизматлари марказлари томонидан 333 145 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлиб, шундан 31 фоизи, яъни 103 минг 334 тасини онлайн тарзда кўрсатилган хизматлар ташкил этган. Яъни, жорий йилнинг биринчи чорагида кўрсатилган давлат хизматлари сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 46 097 тага кўпайган. 

Энг кўп хизмат кўрсатган марказлар 

  Самарқанд шаҳар ДХМ – 91 202 та;    

  Пастдарғом туман ДХМ – 33 168 та;  

  Ургут туман ДХМ – 32 620 та.  

 Шунингдек, 2024 йилнинг 1-чорагида 6 704 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган. Шундан 1 357 таси юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлса, 5 347 таси Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектларидир. 

 2023 йилнинг 1-чорагида 14 221 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган. Шундан 2 098 таси юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлса, 12 123 таси Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектларидир. 

2024 йил 3 ойида 5 398 та ID-карта, 7 315 та хорижга чиқиш биометрик паспорти ҳамда 485 та (шундан онлайн орқали 176 та) янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган.

Давлат хизматлари марказларининг (вилоятда 8 та филиал мавжуд) филиаллари томонидан ўтган 3 ой давомида 2116 та хизмат кўрсатилган. Қолаверса, ўтган 3 ойда Давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан олис ва чекка ҳудудлар, аҳоли гавжум бўлган жойларда 6 243 та давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилди. 

 Жорий йилнинг 3 ойи давомида давомида ўтказилган текшириш ва мониторинглар натижасида давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 29 320 та қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган. 

Шундан, 26 925 та ҳолатда давлат хизматлари кўрсатиш муддатлари бузилган, 31 та ҳолатда ортиқча ҳужжат талаб қилиб олинган, 2 337 та ҳолатда мурожаатлар асоссиз рад этилган.

Ушбу ҳолатлар бўйича ваколатли идораларнинг раҳбарлари номига 26 та тақдимнома ва 633 та огоҳномалар киритилди. Шунингдек, 153 нафар айбдор шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилиб, 10 нафарининг интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланди. 

2024 йил 3 ойида ФҲДЁ бўлимлари томонидан 24 016 та туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари расмийлаштирилиб, 4 989 та ҳолатда ўлим далолалатнома ёзувлари қайд этилган. Шунингдек, 5 188 та никоҳ, (шундан 38 та никоҳ чет эл фуқаролари билан, 22 та никоҳ МДҲ фуқаролари билан) ҳамда 1 135 та никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари расмийлаштирилган (суд 878, ФҲДЁ 257).

2023 йилнинг мос даврида вилоятда 25 223 та туғилиш, 5 702 та ўлим, 5 295 та никоҳ (шундан 22 та никоҳ чет эл фуқаролари билан, 13 та никоҳ МДҲ давлатлари фуқаролари билан) ва 1 143 та никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари расмийлаштирилган. (суд 966, ФҲДЁ 185)


Шунингдек, бошқарма бошлиғи “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси якунларига ҳам тўхталиб ўтди. 

— Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2024 йил 18 январдаги 12-ум-сон буйруғига асосан жорий йилнинг 20 январдан 1 апрелига қадар “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси ўтказилди. Мазкур акция доирасида Самарқанд вилоятидаги адлия органлари томонидан самарали ишлар амалга оширилди, — деди С.Саттаров ўз сўзида. — Жумладан, акция давомида 1 126 та маҳаллаларда ўтказилган хатловлар натижасида 7 890 нафар ҳужжатга эга бўлмаган шахслар аниқланди ва шундан 7 209 нафар фуқароларга тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб берилди.

Хусусан, 987 та туғилганлик, 572 та ўлим, 141 та никоҳ, 53 та суд қарори асосида ажрим гувоҳномалари, 376 та ID-карталар расмийлаштириб берилди. Шунингдек, 3 569 та тадбиркорлик субъекти, 1 511 та кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.  

Бундан ташқари, адлия органлари ходимлари томонидан 1 425 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилиб, Давлат хизматлари марказлари томонидан 3 245 та давлат хизматлари акция доирасида сайёр тарзда кўрсатилди.

Report Page