САМАРҚАНД ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИДА СОҲА ВАКИЛЛАРИНИНГ УЧРАШУВИ

САМАРҚАНД ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИДА СОҲА ВАКИЛЛАРИНИНГ УЧРАШУВИ


Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг бошлиғи Тохир Қодиров бошчилигида, 2021 йил 2 июнь куни ҳудудий бошқарманинг мажлислар залида вилоят судининг раиси Олим Хайитов ва соҳалар бўйича ўринбосарлари Т.Бойзоқов, З.Аллабоев, Ш.Мамадиёров, вилоят маъмурий судининг раиси Б.Диёров, Самарқанд туманлараро маъмурий судининг раиси З.Каримовлар ҳамда вилоят ҳудудий бошқармасининг ходимлари фаолиятдаги адвокатлар иштирокида судлар ва адвокатлар ўртасида бугунги кундаги долзарб муаммолар ва ушбу йўналишда қабул қилинган охирги қонунларнинг мазмун моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликда етказиш мақсадида, “Очиқ мулоқот” тарзида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувни Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқарма бошлиғи Т.Қодиров очиб бериб, вилоятда фаолият кўрсатаётган барча судлар ва адвокатлар ўртасида юзага келаётган айрим муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисида атрофлича сўзлаб бериб, очиқ мулоқотда иштирок этган адвокатларни шу масалада берган барча саволларига вилоят судининг раиси О.Хайитов ва соҳалар бўйича ўринбосарлари ҳамда вилоят маъмурий судининг раиси Б. Диёровлар жавоб беришди.

Учрашувда соҳа вакиллари бугунги кун адвокатураси ҳақидаги янгиликлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар, ечимини топаётган муаммолар борасида ўзаро фикр алмашиб, келишиб олдилар.

Учрашувда 100 нафарга яқин адвокатлар иштирок этиб, мулоқот баҳс ва мунозарали самимий руҳда бўлиб ўтди.

https://paruz.uz/post/samarand-ududiy-bosharmasida-soa-vakillarining-uchrashuvi

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати


Report Page