САЛОМАТЛИК УЧУН 5000 ҚАДАМ

САЛОМАТЛИК УЧУН 5000 ҚАДАМ

milliygvardiya.uz

Спорт – саломатлик гарови. Жисмоний машқлар билан шуғулланиш, инсон умрини узайтириб, хуш кайфият бағишлайди. Мана шу мақсадда кеча Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси ташаббуси билан «Саломатлик учун 5000 қадам» акцияси ўтказилди. Акцияда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, спортчилар, шифокорлар ва ёшлар иштирок этди.

milliygvardiya.uz
milliygvardiya.uz
milliygvardiya.uz

Тадбир иштирокчилари белгиланган масофани босиб ўтгач, спорт мураббийлари бошчилигида жисмоний машқларни бажардилар.

milliygvardiya.uz

Акцияда фаол иштирок этган ёшларнинг бири Б.Бердимуратова билан суҳбатлашганимизда: «Мен кўплаб спорт мусобақаларида мунтазам иштирок этиб келаман. Бугунги Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан ташкил этилган ушбу спорт тадбири бошқаларидан ажралиб турибди. Ўзгача кўтаринки руҳ барчага хуш кайфият бағишламоқда. Бугунги акцияда кўплаб дўстлар орттирдим. Спорт билан шуғулланиш инсон умрни узайтиради. Шунинг учун ҳам спорт билан шуғулланишни барчага тавсия этаман»-деган фикрларини билдирди.

milliygvardiya.uz

Билдирилган фикрларга биз ҳам қўшилган ҳолда барча юртдошларимизни эрта тонгдан спорт билан шуғулланишга чақирамиз!




Report Page