САЛОМАТЛИК ЙЎЛИДА ЯНГИ БИНО

САЛОМАТЛИК ЙЎЛИДА ЯНГИ БИНО


Айни дамда юртимизда карантин бўлишига қарамай, соҳада фаоллик ва масъулиятлилик инсон саломатлиги учун яна бир пойдеворни мустаҳкамламоқда.

“COVID-19” пандемиясига қарши курашиш, унинг олдини олиш борасида юртимизда олиб борилаётган чора-тадбирлар қаторида, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Арнасой” кўчасида янги “Юқумли касалликлар (вирусология)” шифохонаси барпо этилмоқда.

Бинонинг асосий қисми бўлган газ ва газ таъминоти бўйича бириктирилган “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ бошчилигида “Чилонзортумангаз” филиали томонидан ушбу марказнинг ер остига “Д-102” мм-360 пм.дан 200 пм.ли газ қувури ва 4 та бурчак трубалар (отвод) тортилди. 40 нафарга яқин ишчи ходимлар хавфсизлик ва гигиеник тартибда ўз ишларини давом эттирмоқдалар.

Саломатлик танада хасталикнинг йўқлиги тушунилса-да, бироқ, у одамларга шахсий, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан самарали ва мазмунли ҳаёт кечириш имкониятини беради ҳамда иш, ўқиш, оила ва жамоат ишларида фаол қатнашишларини таъминлайди. 

“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ матбуот хизмати

Report Page