САЙЁР ҚАБУЛЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА.
НАМАНГАН. Вилоят бўйлаб сайёр қабуллар бошлангани ҳақида аввал хабар берган эдик. Кадастрлар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Мухитдинов Содиқжон Собировичнинг навбатдаги сайёр қабули Тўрақўрғон тумани аҳолиси ва тадбиркорлари учун ташкил қилинди. Сайёр қабулда тадбиркорлар, фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлар ва муаммолар билан иштирок этишди.
Сайёр қабулда жами 21 та мурожаат келиб тушди. Шундан 7 таси ижобий ҳал этилди, 3 таси ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал этилди, 3 тасига тушунтириш берилди ҳамда 8 та мурожаат ижро учун назоратга олинди. Ҳеч бир мурожаат рад этилмади. Мурожаатчилардан кўплари ишлари, муаммолари тез ҳал бўлгани учун дуолар қилиб, миннатдорчиликлар билдирдилар.
Жорий йилнинг май ойида сайёр қабул Наманган вилоятининг Чортоқ туманида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Сайёр қабул бўлиб ўтадиган аниқ манзил ҳақида қўшимча ахборот берилади. Бизни кузатишда давом этинг.
Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатаси Матбуот хизмати.