САЙЁР ҚАБУЛ МУАММОЛАР ЕЧИМИ.
НАМАНГАН. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори жорий йилни 28-июнида Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғининг 2021 йил 2-ярим йилликда вилоятнинг туман, шаҳарларида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул кунларини ўтказиш жадвалини тасдиқлаган.
Унга асосан бугун бошқарма бошлиғи Нозимжон Равшанович Инамовнинг Норин тумани аҳолиси ва юридик шахслари учун туманнинг “Норинкапа” МФЙ ҳудудидаги Мустақиллик кўчасидаги жойлашган аҳоли ва тадбиркорлар учун қулай бўлган Норинкапа маданият ва аҳоли дам олиш маскани биносида сайёр қабули бўлиб ўтди. Мурожаат билан келган жами
22 нафар фуқароларнинг 9 нафарига кадастр ҳужжатларини расмийлатириш ва тўловлари бўйича тушунтирилди. Давлат хизматлари орқали ариза бериш тартиблари ва қандай ҳужжатларни илова қилиш лозимлиги 8 нафар мурожаатчиларга ўқтирилди. Сайёр қабул жараёнида 5 нафар фуқароларнинг кадастр ҳужжатларига жойида ўрганиб тегишли ўзгартиришлар киритилиши рахбарият томонидан назоратга олинди.
Ушбу сайёр қабулнинг бошқаларидан фарқи шу бўлдики унда маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам қатнашиб, сайловчиларини қийнаётган масалалар бўйича мурожаат қилдилар. Шу ерни ўзида депутатлар билан ҳамкорликда ишлаш келишиб олинди ва улар Сайёр қабулни ташкил қилган рахбарларга ва ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Келгуси сайёр қабул вилоятнинг Янгиқўрғон туманида режалаштирилган.
Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармаси
Матбуот хизмати.