САЙЁР ҚАБУЛ ДАВОМИДА ҒИЖДУВОНЛИК САЙЛОВЧИЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ТИНГЛАНДИ

САЙЁР ҚАБУЛ ДАВОМИДА ҒИЖДУВОНЛИК САЙЛОВЧИЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ТИНГЛАНДИ


O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Обиджон Ҳамидов аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш уларни бартараф этиш мақсадида Ғиждувон туманинг Соктаре МФЙда аҳоли вакиллари, ёшлар ва аёллар ҳамда нуронийлар иштирокида сайёр қабул ўтказди.

Аҳоли вакиллари билан ўтказилган юзма-юз мулоқот чоғида Ғиждувон туманидаги Эшон кўприкдан Соктаре МФЙда жойлашган БухДУ ўқув биносига олиб борувчи йўл қатнов қисмини таъмирлаш масаласи, С.Айний уй музейи ҳолатини янада яхшилаш, ҳудуд атрофини ободонлаштириш масалалари кўтарилди.

Шунингдек, маҳалла нуронийси нафақадаги ўқитувчи А. Ҳасанов томонидан тумандаги университет қошида Академик лицейни ташкил этиш таклифи, нуронийлар масалалари бўйича Соктаре МФЙ раис маслаҳатчиси Н.Фозилов томонидан С.Айний музейи аҳволини яхшилаш масаласини ҳудудий дастурга киритиш бўйича амалий ёрдам сўралди.   

МФЙ ҳудудидаги БухДУ  ўқув хоналарни замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш, лаборатория хонасидаги асбоб-ускуналарни янгилаш, талабалар ётоқхонасини қуриб бериш, ўқув биносидаги мавжуд кутубхона фондига биология йўналишларига оид адабиётларнинг етишмаслиги каби кўплаб долзарб масалалар ҳам сайёр қабул давомида муҳокама этилди.

Сайёр қабул якунида О.Хамидов томонидан мавжуд муаммолар ва билдирилган таклифлар ўринли эканлиги, уларни ҳал этиш юзасидан  тегишли ташкилот масъулларига депутатлик сўрови юорилиши ва ижроси назоратга олиниши маълум қилинди.  




Report Page