САЙЁҲЛАР УЧУН ЯНГИ ҚУЛАЙЛИКЛАР

САЙЁҲЛАР УЧУН ЯНГИ ҚУЛАЙЛИКЛАР


Мамлакатимизга келган ҳар бир хорижлик меҳмон нафақат туризм намойиши объектлари ҳудудида, балки транспортда ҳам, меҳмонхона ёки дам олиш масканларида ҳам ўзининг хавфсиз ва меҳмондўст мамлакатда эканлигини тўлақонли ҳис қилиши муҳим аҳамиятга эга. Бунда, шубҳасиз, Ички ишлар вазирлиги тизимидаги хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмаларининг муносиб ўрни бор.

Пандемияга қарамай, юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида турли туризм инфратузилмаларини яратиш билан биргаликда сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Эндиликда Шаҳрисабз шаҳрига келган сайёҳлар гид-таржимонлар ёки маҳаллий аҳоли ёрдамисиз бевосита интернет тармоғидаги “Google maps” электрон харитасидаги маълумотлар орқали топиши ва мурожаат қилиши мумкин. Бундан ташқари, “Facebook” ижтимоий тармоғи ва “Telegram” мессенжерида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг саҳифаси ва канали очилган бўлиб, уларга доимий равишда янгиланган маълумотлар киритиб борилмоқда. Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ушбу тармоқлар орқали нафақат соҳа ходимларига мурожаат этиши, балки мамлакатимизнинг буюк ўтмиши, диққатга сазовор жойлари, сайёҳлар учун яратилган шарт-шароитлар, қолаверса, соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, мавжуд тартиб-тамойиллар ҳақида ҳам зарур маълумотларга эга бўлиши мумкин.

Акмал АБДИРАҲИМОВ,

Қашқадарё вилояти ИИБ ХТТБ тезкор бўлинмаси ЎМИБ тезкор

 вакили, капитан.


Report Page