САЙЛОВОЛДИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ

САЙЛОВОЛДИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Пешкў туманидаги Маданият ва истироҳат боғи эрта тонгданоқ O’zLiDeP тарафдорлари билан гавжум. “Биргаликда биз кучмиз” шиори остида сайловолди тарғибот тадбирига йиғилганларнинг кайфияти кўтаринки. Тадбирда партия фаоллари, депутатлар, йирик тадбиркорлар, хотин-қизлар, ёшлар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.


Шоу тарзида ташкиллаштирилган тадбирга O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши фаолларининг ташрифи янада кўтаринкилик бағишлади.  Тадбирда сўзга чиққанлар O’zLiDePнинг мақсад ва вазифалари, сайлов ҳамда сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумотлар бердилар.

Айниқса, O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири Юлдуз Каримова кун тартибидаги мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, барчани сайловларда фаол иштирок этишга, муносиб номзодга овоз беришга даъват этди.


Шунингдек, партиянинг туман Кенгаши томонидан бир қатор фаолларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирга хушовоз хонандаларнинг чиқишлари янада ўзгача файз бағишлади.


Report Page