САЙЛОВ ВА ВАСВАСА: “НИМА КАРОМАТ КЎРСАТМОҚЧИСИЗ, КАРАМАТ ТУРГУНОВНА”?

САЙЛОВ ВА ВАСВАСА: “НИМА КАРОМАТ КЎРСАТМОҚЧИСИЗ, КАРАМАТ ТУРГУНОВНА”?

Соддабек Камтарин


Психиатрияда бир тушунча бор: эрта баҳор ва кеч кузда баъзи бир руҳий касалликлар қўзғалади... Баъзи бир инсонларда ҳам беш йилда бир маротаба бу нарса кузатилади – бошқа пайт ўзини бинойидек сипо тутувчи бу нусхалар сайлов бошланди дегани билан “касаллиги қўзгалади”. Афсуски, баъзилари юқори лавозимларни ҳам эгаллашлари мумкин – халқ иродаси билан эмас, муғомбирлиги, популистик шиорлардан фойдаланган ҳолда (ва кейинчалик берган ваъдаларига умуман риойя қилмайди!), ҳаттоки лўлилик йўли билан ҳам.

Шулардан бири - Карамат Тургуновна Расулова: ёши 55да, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Кенгаши депутати, ЎзЛиДеП Ўртачирчиқ туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари.

Тан олиш керак, Карамат Тургуновна мазкур партия сафида анча йиллардан буён ишлаб келган, керакли кўникма, тажриба орттирган, фойдали таниш-билишликларни ҳам. Лекин бир нарсани таъкидлаш жоиз: ўзини ҳаммадан ортиқ қўядиган, партиядошларига беписанд назар билан қаровчи, ўз манфаатларини юқори ўринга қўювчи аёл бу. Хизмат вазифаларига беписанд қарамоқда, келган ёш кадрларга нисбатан беписанд (чунки унинг ўрнига билимли, шижоатли, кенг дунёқарашли, ҳақиқий либерал фикрловчи ва асл демократия моҳиятини яхши тушунувчилар келиши мумкинда!). “Мойли” жойларга уқувсиз, тажрибасиз, партия тартиб-интизоми, сиёсий қонунчиликдан бехабар, лекин яқин қариндошлари бўлганларни жойлаштиришга устаси фаранг. Бунинг натижасида Ўртачирчиқ туманида ЎзЛиДеПнинг фаолияти кескин тушиб кетди, партия фаоллари, партия тарфдорлари сони сезиларли даражада камайди...

Тўғри, ўзбекчилик – нозик масала, лекин бунинг чек-чегараси бўлиши керакку! Нималарга асосланиб Карамат Тургуновна Расулова ўзининг келини бўлмиш, 1989 йилда туғилган Н. Мадияровани 2014 йилда Халқ депутатлари Ўртачирчиқ туман Кенгашидаги ЎзЛиДеп депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби вазифасига жойлаштирди? Нима учун келини ишга келмаса ҳам,маошни олади? Нима учун келинойиси ўрнига К. Расулованинг қизи, М.С. Расулова ишлаб келмоқда?

Саволларни беришни давом этамиз: нега ЎзЛиДеП Нурафшон шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари – аппарат раҳбарлигига укаси, 51 ёшли Алижон Турғуновчи Худоёровни ҳамда куёви, 1991 йилда туғилган Бахтиёр Салимқулович Абдуюсуповни лавозимларга ўтказишни бир йилдан буён ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши раиси Т. Файзиевдан талаб қилиб келмоқда? Нима, партия оилавий тадбиркорлик корхонаси бўлиб қолдими?!

Карамат Тургуновна Расулова нафақат сиёсий саҳнада, балким тадбиркорлик соҳасида ҳам ушлаган жойини юлиб олишга кўниккан аёл (негадир уни “темир бизнеследи” – ўзимиздан чиққан Маргарет Тэттчер деб атагиб келмаябди: Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири, темир леди бундай пасткашликларга йўл қўймаган!): Давлат Дастури асосида Нурафшон шаҳрида заманавий бозор қуриш мақсадида “Ориент Плаза” МЧЖси атрофида 3-қаватли гипермаркет барпо этиш ишларини режалаштирган. Қурилиш атрофида автотураргоҳ учун жой айнан К. Расулованинг қизи ва куёви истиқомат қилувчи 17,5 сотиҳ майдонидаги уй ўрнига тўғри келиб қолган. К. Расуловага тегишли жойнинг 11,5 сотиҳи турар жой, 6 сотиҳи нотурар жой сифатида расмийлаштирилган.Карамат Тургуновна Расулова эса 2018 йилда 6 сотиҳли нотурар ер майдонига ўзбошимчалик билан ва тегишли ташкилотларнинг рухсатисиз автоуловларни ювиш шаҳобчасини қуриб, жарақ-жарақ фойдани чўнтагина уриб келмоқда.

Вазиятнинг моҳияти шундан иборатки, ушбу “автомойка” “Атҳам Саҳоба” мусулмон қабристонидан атиги 47 метр узоқликда жойлашган бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 й. 4.04даги 101-сонли Қарорига зид. Яъни, бундай объектлар қабристонлардан камида 500 метр узоқда бўлиши шарт. Мўмай даромад келса, майитларни ҳам безовта қилишдан бош тормайди-я бу аёл тушмагур. Санитария қонунларини эсламасам бўлади...

Яна бир далил: К. Расуловага тегишли бўлган ва Дастурга тушган ер майдони, бинолари 214 миллион сўмга баҳоланган. Лекин Карамат Тургуновна Расулова бу суммадан норози бўлиб, Нурафшон шаҳар ҳокимидан “400 миллион сўм тўлайсан!”, деб норози ҳам бўлмоқда. Бу маблағлар ҳокимники эмаслиги, барчаси қонунийлаштирганлиги каби мантиқий жавоб эшитган Карамат Тургуновна Расулова жазавага тушади, жазавага тушиб, давлат органи ходимини ҳақоратлаган.

Ўзига жуда юқори баҳо берган Карамат Тургуновна Расулова судга даъво аризаси билан мурожаат этди. Суд белгиланган сумма қонуний эканлиги тўғрисида керакли ажрим чиқариб ҳам берди. Лекин бу аёл ўзини ҳамиша ҳақ, ҳаммадан ақлли ва доно, билимли, қонунларни судьялар, прокурорлардан ҳам аъло билишига ишониб келган, шунинг учун адвокат ёллаб, турли ташкилот, идораларга арзномалар ва шикоятлар ёзиб келмоқда. Суднинг қарори эса ўз кучида қолди: Карамат Тургуновна Расулова тегишли мулк мажбурий бузилсин, унга белгиланган миқдорда компенсация (товон) пули тўлансин.

Лекин рад жавобни эшитишга, мағлуб бўлишга кўникмаган Карамат Тургуновна Расулова “мухолифат” кучларига мурожаат этмоқда: “Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмиттаси”нинг Тошкент вилоят бўлим раҳбари С. Эргашев билан тил бириктиришиб, Нурафшонда амалга оширалаётган улкан ва мислсиз қурилиш ишлари, ислоҳатларга қарши турли уйдирма, бўҳтон, иғво маълумотларни тарқатиш билан овора бўлишмоқда.

Айтингчи, ўзининг ишини қонун доирасида бажаришга нўноқлик қилган бундай кимса депутат бўла оладими? Неча-неча таниш ва нотаниш сайловчиларнинг мушкулини осон қила оладими, амалий ёрдам бера оладими? Аниқ жавоб: йўқ!

Report Page