САЙЛОВ КОДЕКСИГА БАҒИШЛАНДИ

САЙЛОВ КОДЕКСИГА БАҒИШЛАНДИ

O’zLiDeP вилоят Кенгаши 

O`zLiDeP Олот туман Кенгаши томонидан «Хумо» истироҳат боғида "Биргаликда биз кучмиз" шиори остида шоу тадбири ўтказилди. Тадбирда  O`zLiDeP Олот туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари  Ў. Рустамов, БПТ раиси Сардор Шукруллаев, туман маданият бўлими ходими Ф. Фатуллаев, O`zLiDeP Олот туман Кенгаши депутатлик гуруҳи ижрочи котиби И. Ҳаққиев ва бошқалар  сўзга чиқиб, яқинда бўлиб ўтадиган сайловлар янги сайлов кодекси асосида ўтишини таъкидладилар. Бундан ташқари, O`zLiDePнинг мақсад ва вазифалари, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар борасида маълумотлар берилди. Шундан сўнг янги форматдаги шоу дастуридан келиб чиқиб, барчага бирдек манзур бўлувчи куй-қўшиқлар янгради.

Бир сўз билан айтганда, O`zLiDeP Олот туман Кенгаши томонидан ташкиллаштирилган тадбир олотликларнинг ҳам сайлов қонунчилигига оид билимларини бойитди, ҳам уларга кўтаринки кайфият улашди.


Report Page