САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИДАГИ ЎЗГАРИШЛАРГА БАҒИШЛАНДИ

САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИДАГИ ЎЗГАРИШЛАРГА БАҒИШЛАНДИ

O`zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши 

O`zLiDeP Қоровулбозор туман Кенгаши томонидан Ёшлар марказида сайловолди тарғиботи доирасида шоу тадбири ташкиллаштирилди. Унда партия фаоллари, тадбиркорлар, сайловда илк бор овоз бериш ҳуқуқига эга ёшлар — кенг жамоатчилик қатнашди.


Тадбирда партиянинг мақсад, вазифалари ва тегишли лойиҳалари доирасида қилинаётган ишлар борасида сўз борди. Бундан ташқари, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди.

Кўтаринки руҳда ўтган шоуга санъаткорларнинг дилбар куй-қўшиқлари янада ўзгача файз киритди.

Report Page