САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ТАРҒИБОТИ

САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ТАРҒИБОТИ

Сайлов—2019 


Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йи 11 октябрдаги  957-сонли ҳамда Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг 2019 йил 12 октябрдаги 16-сонли қарорларига асосан 2019 йилнинг 20 октябридан 20 ноябригача Тошкент вилоятида “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” ўтказилиши белгиланган.

Мазкур ойлик муносабати билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент вилояти Кенгашида “Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.


           Тадбирда вилоят сайлов комиссияси масъул котиби Дилшод Шоисмонов сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг бугунги кундаги аҳамияти ва мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берди. Бундай тарғибот тадбирларидан кўзланган мақсад сайловчиларнинг муҳим сиёсий жараёнда фаоллигини ошириш, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимини янада юксалтиришга қаратилганини алоҳида таъкидлади.

           Шунингдек, тадбир якунида вилоятдаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартларининг нормалари ва принциплари, тараққий этган хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўзида мужассам этган миллий сайлов қонунчилиги бўйича кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш бўйича вазифалар белгилаб олинди.



Report Page