САФАРДА НАМОЗ ЎҚИШ ВА ШУ КАБИ МУҚИМ ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛИШ ҲАҚИДА 

САФАРДА НАМОЗ ЎҚИШ ВА ШУ КАБИ МУҚИМ ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛИШ ҲАҚИДА 

Дониёр Файз

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади:

"Ер (юзи) бўйлаб сафар қилганингизда, агар кофирларнинг сизларга фитна (ҳужум) қилишидан қўрқсангиз, намозни қаср (қисқа) қилишингизда сизлар учун гуноҳ йўқдир. Зеро, кофирлар сизларга аниқ душмандир".
("Нисо", 101-оят).

Изоҳ: Намозни қаср қилиш – сафарда тўрт ракатли фарз намозни қаср қилиш (яъни уни икки ракатга қисқартириш) тушунилади.

Суннати набавийяда, сафарда хавф бўлса ҳам, бўлмаса ҳам, қаср жоизлиги баён этилган.

Хавф-хатар бўлмаган пайтда ҳам мусофир учун қаср жоизли­ги­ни қуйидаги ҳадис ҳам таъкидлайди.

Ибн Умайя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Мен Умар ибн Хаттобга: “Одамларнинг намозларини қаср қилиб ўқишлари ҳақида нима дейсиз? Аллоҳ таоло Ўз каломида бундай деган: إِنْ خِفْتُمْ أَنْ يَفْتِنَكُمُ الَّذِينَ كَفَرُوا «…агар кофирларнинг сизларга фитна (ҳужум) қилишидан қўрқсангиз…» ("Нисо", 101-оят)

“Бироқ бугун бу сабаб (йўқ бўлиб) кетган”, дедим. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Сен ажабланган нарсада мен ҳам ажаб­ландим ва буни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алай­ҳи ва саллам)га айтдим. Шунда у зот: “Бу Аллоҳ таоло сизга қилган садақадир. Бас, унинг садақасини қабул қилинглар”, де­б айтганлар" дедилар.  
(Имом Муслим ва бошқалар ривояти)

Энди сафарда имом муқим киши булса ёки кишилар ӯзлари намоз ӯқишларига тӯғри келиб қолса қандай йӯл тутадилар ? 

Жавоб: Сафарда муқим киши имом бӯлса, унга эргашилади. Яъни ўқилаётган намоз тўрт ракаатли бўлса, мусофир ҳам ўша тўрт ракаатни тўлиқ ўқийди.

Мабодо муқим киши йўқ бӯлса, ӯзлиги бирларини имом қилиб жамоат бӯлиб қаср ӯқишади.

Абу Дардо (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади, у киши: «Мен Аллоҳнинг элчиси (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганларини эшитдим: “Бирор-бир қишлоқда ёки сахрода уч киши бўла туриб ораларида жамоат билан намоз адо қилинмаса, албатта шайтон уларга эгалик қилиб, васваса қилади. Шунинг учун ҳам сизлар жамоатни лозим тутинглар. Албатта, бўри ҳам подадан ажралганини ейди”, дедилар» 
(Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти). (Ҳадис исноди ҳасан)

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1) Намоз диннинг устуни, бўлиб, шариатимиз бизни жамоатдан ортда қолмасликка ундайди; 
2) Жамоат намозидаги ажр-мукофот зиёдаси билан берилади; 
3) Ҳадисда уч киши деганда мусулмон эркаклар назарда тутилган;  
Чунки жамоатнинг фарзлиги аёлларга эмас, балки эркакларга хос бўлиб, унинг учта билан ёки бундан ҳам кўпроқ бўлишлари биринчи навбатда, улар жамоатга эга бўлишлари кераклигига далолат қилади;
4) Сафарда юрган мусофир кишилар агарда масжиддан азон товушини эшитсалар, албатта, унга жавоб беришлари, яъни жамоатга қатнашишлари лозим. Мабодо бунинг иложиси бўлмаса, сафарга чиққан кишилар йўлда ӯзлари намозни жамоат бўлиб ўқишлари кераклиги. Токи Шайтон уларга ҳукмронлик қилмасин;
5) Ҳадисда зикр қилинган: "Албатта, бўри ҳам подадан ажралганини ейди", яъни подадан ажралган қўй ўз чўпонидан узоқда бўлиб бўрига ем бўлгани каби, жамоатдан ажралган киши ҳам ёлғиз намоз ўқишга одатланган булса, у одам устидан шайтон ҳукмронлик қилади. 

Демак, ушбу ҳадиси шарифда намоз ва бошқа ишларда мусулмонларнинг яхшиликка жамланишларига чақириқ бор.

Жамоатдан ажралган кишига эса, унинг устидан шайтоннинг ҳукмронлик қилиши ва натижада унинг васвасаси таъсирига учраши яқинроқдир.

Хулоса ўрнида ушбу мавзуга оид яна бир саҳиҳ ҳадисни эслатиб ўтмоқчимиз. 

Одамлар Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан: «Мусофир ёлғиз қолганда икки ракат намоз ўқиса, (лекин) бир муқимга эргашса, тўрт ракат намоз ўқиса нима бўлади?» деб сўрашди. У зот: “Айнан шундай қилиш суннатдир”, деб жавоб бердилар. 
(Муслим (688) ва Аҳмад (1865) ривоят қилган).

Валлоҳу аълам

Тавфиқ Аллоҳдандир

Дониёр Файз манбалар асосида тайёрлади

«Doniyor qori» каналига уланиш


Report Page