САФ ТАЙЁРГАРЛИГИ ВА СПОРТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ҲАРБИЙЛАШТИРИЛГАН ҚЎРИҚЛАШ БОШҚАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИДИР!
Буни бошқарманинг “Дарбанд ўт ўчириш ўқчилар командаси” шахсий таркиби мисолида ҳам кўриш мумкин. Мазкур команда шахсий таркиби ўзларига ажратилган вақтда саф тайёргарлиги ва спорт машқларига алоҳида эътибор қаратиб келишади.
Ҳар куни саф тайёргарлиги, шахтам қадамлар билан юриш ва турникда тортилиш ва бошқа турли хил спорт машқлари билан шуғулланиш жамоада доимий равишда амалга оширилади.
Албатта, бу ҳар бир ходимнинг соғлом бўлиши ҳамда иш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга.