Сўровнома
25.08.2020
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов раҳбарлигида 2020 йил 24 август куни республикада янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Нурафшон шаҳридаги 13 та умумий ўрта таълим мактабларида тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
Шу жумладан, шаҳарда жорий йилнинг 25-26 август кунлари мактаб ўқувчиларининг ота-оналари ўртасида Халқ таълими вазирлигининг тавсияси асосида тайёрланган 6 та саволдан иборат саволнома асосида янги 2020/2021 ўқув йилини қачон ва қайси тартибда бошлаш бўйича саволномаларга жавоблар карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилмоқда.

Саволномалар орқали 7 сентябрдан юртимизда эпидемиологик вазият яхши бўлган айрим ҳудудларда тажриба тариқасида мактабларни очиш бўйича ота-оналарнинг фикри ўрганилмоқда. 14 сентябрдан эса барча ҳудудлардаги мактаблар фаолиятига рухсат берилиши режалаштирилмоқда. 
Шу сабабли бугун Нурафшон шаҳридаги 1, 9, 48, 57-сонли умумий ўрта таълим мактабларида мактаб раҳбарлари, МФЙ раислари, ИИБ ходимлари бошчилигида ота-оналарнинг мактаблар фаолиятини анъанавий шаклда қайта тиклаш бўйича фикрлари ўрганилди. 

Эслатиб ўтамиз, мактаблар очилгач, ўқувчилар "Синф режими" тартибида ўқишади. Яъни хонама-хона кўчиб юришлар бўлмайди. Шунингдек, барча ўқитувчилар коронавирусга тест топширишади, кейинроқ эса вирусга қарши ваксина қилинади.
@Nurafshonpressa