Сўнги қўнғироқ жаранглади.

Бугун 25 май куни Нурафшон шаҳрининг барча умумий ўрта таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йили якунланиши муносабати билан “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди. Тадбирлар Халқ таълими вазирлиги томонидан тайёрланган тавсиялар асосида эрталаб соат 8:00 – 8:45 оралиғида бўлиб ўтди.

Нурафшон шаҳар 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасасида Тошкент вилояти ҳокими Мирзаев Зоир Тоирович иштирок этиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг мактабларни битирувчи ўғил-қизларга табригини ўқиб эшитирди.

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари мактаб ҳовлисида, боғида ва соя-салқин очиқ майдонларда ўтказилди.

Мазкур тадбирларда шаҳар бўйича 8665 минг нафардан ортиқ 1- ва 11-синф ўқувчилари, 3 мингга яқин ота-оналар, ўқувчиларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 105 нафардан ортиқ хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари, 120 нафар яқин кузатув кенгаши аъзолари, 300 нафардан ортиқ мактабнинг собиқ битирувчилари ва 65 нафар яқин маҳаллий ҳокимият ҳамда бошқа ташкилот вакиллари иштирок этишди.



@Nurafshonpressa