Сўнгги уч ойда электрга ноқонуний уланганлар тармоққа деярли 50 миллиард сўм зарар етказган

Сўнгги уч ойда электрга ноқонуний уланганлар тармоққа деярли 50 миллиард сўм зарар етказган

Расмий хабарлар

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзэнергоинспекция” ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев маълум қилди.

 

“Ўзэнергоинспекция” томонидан 2022 йилнинг январь-март ойлари давомида ваколатли орган билан келишилган ҳолда ўтказилган тадбирларда 35 кВ ва ундан юқори электр қурилмаларига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари, энерго тизми корхоналари, давлат ташкилотларида ҳамда электр тармоқларига ноқонуний уланиш бўйича жами 221 та ҳолат аниқланди. Бунинг натижасида, 126 та истеъмолчилар томонидан электр ва иссиқлик энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланиб, энерго таъминот корхоналари томонидан жами 40,3 млрд.сўм етказилган зарар бўйича қайта ҳисоб-китоблар қилиниши таъминланди.

Шунингдек, шу вақтга қадар текширувларда ноқунуний уланган, қониқарсиз техник ҳолатдаги жами 2191 та электр қурилманинг иши ҳамда хавфсизликка риоя қилмаган 14 та бригаданинг иши тўхтатилди. 148 та масъул ходимларга таъсир чоралар кўрилиши таъминланди.

Бундан ташқари, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан бирга электр тармоқларига ноқонуний уланган истеъмолчиларни аниқлаш бўйича қўшма назорат тадбирлари ўтказилди. Унга кўра 277 та истеъмолчилар томонидан амалдаги қоидаларга риоя этмаган ҳолда 12,8 млн.кВт.соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди. Бунинг натижасида, тизимга 5,7 млрд.сўмга зарар етказилган.

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи – Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, ва Тошкент вилоятларида аниқланди.

Аниқланган барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

Жорий йилнинг биринчи чораги давомида электр тармоқларининг муҳофаза зоналарига ноқонуний равишда қурилган объектларнинг 10 263 таси хатловдан ўтказилди. Уларнинг 7206 таси бўйича тузилган далолатномалар маҳаллий хокимликлар, ижроия судларига тақдим этилган. Шунингдек, электр энергетика тизими корхоналарида содир бўлган жами 5 та бахтсиз ҳодисалар махсус текширилиб, ҳужжатлар тегишли идоралар тақдим этилди.

Энергетика тизими корхоналарида ишларни хавфсиз ташкил этиш, бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш мақсадида инспекциянинг ҳудудий бўлимлари мутахассислари томонидан аниқланган тизимдаги 109 та корхоналарда хавфсизлик техникаси қоидаларини бузганлик учун 18 та бригадалар иши тўхтатилди.

Энергетика тизимда содир бўлган 71 та турли даражали технологик бузилишларда текширишлар ўтказди. Бу каби технологик бузилишлар олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, уларнинг ижроси юзасидан назорат ўрнатилган.

Қувват коэффициентининг шартномавий қийматларига риоя этилиши бўйича

4512 та истеъмолчилар билан ишлар ташкил этилиб, уларнинг 70 таси томонидан реактив қувватни компенсация қилиш тадбирлари амалга оширилган, натижада технологик йўқолишларни 127,3 минг.кВт.с.га камайтиришга эришилди.


Report Page