Сўнгги 6 кун ичида Мактабгача таълим тизимида 3та ўлим холати қайд этилди

Сўнгги 6 кун ичида Мактабгача таълим тизимида 3та ўлим холати қайд этилди

https://t.me/aoka_uz

Сўнгги 6 кун ичида Мактабгача таълим тизимида 3та ўлим холати қайд этилди. Учала боланинг ота-онаси ҳам боланинг касаллик турларини билиб туриб тиббиёт варақасини бола соғломлиги ҳақида МТТ тақдим этган. Агар ота оналаримиз болани тиббиёт картаси хулосасида берилган маълумотларида касаллик турлари қайд этилса, биринчи тиббий ёрдамни қандай усулда бериш аниқ бўлади.

Бундай ҳолатларни олдини олиш юзасидан МТВ томонидан педагог тарбиячиларни ҳам биринчи тиббий ёрдам бериш учун махсус дастур ишлаб чиқилмоқда.

Шунингдек, мактабгача таълим тизимида тиббий хизматни сифатли ташкил этиш мақсадида МТВ,Тошкент Педиатрия Тиббиёт институти, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти хамда ЮНИСЕФ кўмагида тизимда ишлаётган хамширалар малакасини ошириш учун махсус видеоматериаллар орқали намойиш этиб берадиган электрон платформа ишлаб чиқилди. Айни дамда МТВ тизимида 8612та хамшира фаолият юритади улардан 26таси олий маълумотлидир.

Лекин 2021-2022 йиллар мобайнида МТТ фаолиятини ўрганиш натижасида куйидаги камчиликлар аниқланган. Туман соғлиқни сақлаш бўлимлари ва бириктирилган поликлиникалар билан ҳамкорликда фаолият ташкил этиш ва тадбирларни олиб борилиши йўлга кўйилмаган. Поликлиника ва мактабгача таълим ташкилотлари, мактабгача таълим туман бўлимлари ва туман тиббиёт бирлашмалари ўртасида узвийлик йўқлиги сабабли, мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилинганда болаларнинг саломатлик ҳолати тўғрисида тўлиқ маълумот олишнинг имкони бўлмаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сонли қарорига мувофиқ Давлат мактабгача таълим ташкилотлари тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш соғлиқни сақлаш тизимидаги малака ошириш муассасаларида ҳар уч йилда камида бир марта бепул амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Охирги 5 йил давомида малака оширган (2018-2022й) мактабгача таълим ташкилотлар хамшираларнинг сони республика буйича 3467 ташкил этди. Бу мактабгача таълим ташкилотларида фаолият курсатаётган хамшираларнинг умумий сонига нисбатан 40,2 % ташкил этади. Қолган 5145 (59,8%) нафари 5 йилда малака оширмаган. 


Report Page