Сўнгги 2 йилда лифтлар билан боғлиқ 4 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган ва оқибатда 5 киши ҳалок бўлган

Сўнгги 2 йилда лифтлар билан боғлиқ 4 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган ва оқибатда 5 киши ҳалок бўлган

Расмий хабарлар

Бугунги кунда шаҳарларимизни кўп қаватли биноларсиз тасаввур қилиб бўлмайди, бинолардан фойдаланиш қулай бўлиши учун улар лифтлар билан жиҳозланади.

         Лифтлар ишлаш услуби ва бажарадиган ишига қараб

йўловчи ташувчи;

юк ва йўловчи ташувчи

беморларни ташувчи

ҳамда кичик ҳажмдаги ошхона лифтларига бўлинади.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан лифтларни ўрнатиш ва синаш учун рухсатнома берилади ҳамда улардан хавфсиз фойдаланиш назорат қилинади.

Маълумот учун.

Республикадаги кўп қаватли уйларда жами 6200 дан ортиқ лифт қурилмалари мавжуд бўлиб, шулардан  5000 дан зиёди Тошкент шаҳрида ўрнатилган. Лифтларнинг 290 дан ортиғи ўз хизмат муддатини ўтаб бўлган, капитал таъмирталаб.

Қўшимча  қилиб айтиш керакки,  республикамизда  2015 йилдан бошлаб 780 га яқин кўп квартирали турар жой уйлари қурилган бўлиб уларда жами 2000 дан зиёд лифт қурилмалари ўрнатилган ва бу кўрсаткич тобора ошиб бормоқда.

Бундан ташқари Қўмита назорати остидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлаб чиқариш билан боғлиқ 1500 дан ортиқ лифт қурилмалари мавжуд.

Лифтлар хизматидан фойдаланиш жараёнида хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш энг муҳим вазифалардан.

Лифтлардан фойдаланишда хавфсизлик талабларини бажармаганлик оқибатида 2021-2022 йиллар давомида жами 4 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган ва  натижада 5 нафар фуқаро ҳаётдан бевақт кўз юмган.

Лифтлардан фойдаланиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда ҳозирда республикамизда амалда фойдаланишда бўлган “Лифтларнинг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламентни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг амалдаги техник регламентлари талабларига мослаштириш бўйича тегишли ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ҳозирда Вазирлар Маҳкамасига киритилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 сентябрдаги ”Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар қуз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 522-сон қарорига мувофиқ Қўмита мутахассислари томонидан

республика ҳудудида мавжуд 2000 дан ортиқ кўп квартирали уйлардаги 6170 та лифтдан 554 таси (Қорақалпоғистон Республикасида 10 та, Андижон вилоятида 6 та, Бухоро вилоятида 12 та, Жиззах вилоятида 2 та, Қашқадарё вилоятида 100 та, Навоий вилоятида 53 та, Наманган вилоятида 8та, Самарқанд вилоятида 33 та, Сурхондарё вилояти 6 та, Сирдарё вилоятида  2та, Фарғона вилоятида 52 та, Хоразм вилоятида 9 та, Тошкент вилояти 64 та ва Тошкент шахрида 292 та) техник талабларга жавоб бериши юзасидан ўрганилди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатмалар берилиб, уларнинг бажарилиши назоратга олинган.

Report Page