Сўх тумани аҳолисини ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 91,2 фоизга етказилади.
Фарғона вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизматиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида вазирлик, идора ва қўмиталар раислари жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Фарғона вилоят Сўх туманида бўлиб, тумандаги мавжуд ҳолатлар, муаммоларни ўрганишди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Салиев Музаффар Холдарбаевич раҳбарлигида соҳа мутасаддилари билан биргаликда тумандаги ичимлик сув таъминоти тўлиқ ўрганиб чиқилди. Аниқланган камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш бўйича йўл-харитаси ишлаб чиқилди.
Ўрнганиш натижаларига кўра, Фарғона вилояти Сўх туманида 27 дона МФЙ мавжуд ва 77 673 нафар аҳоли мавжуд бўлиб, шундан 58 876 нафар 76 % аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланган.
Сўх туманида жами 147,2 км ичимлик сув тармоғи мавжуд бўлиб, шундан 16 км ичимлик сув тармоғи таъмирталаб. Шунигдек туман миқёсида мавжуд жами 24 та ичимлик сув қудуқларидан 18 таси ишчи холатда (75%) ва 2 дона 250 м3 резервуар ва 16 дона ичимлик сув минораси мавжуд ва 1 дона резервуар ва 5 дона сув минораси таъмирталаб холатда.
Бундан ташқари Сўх тумани аҳолиси 4 дона булоқлардан ҳам истеъмол қилади, асосан “Чашма” МФЙ ҳудудида жойлашган “Чашма” булоғи сувидан истеъмол қилади. Сўх МФЙ ва Обишир қишлоғи ҳудудида истиқомат қилувчи ахоли ушбу ҳудуддан оқиб ўтувчи сойдан истеъмол қилади.
2019 йилда амалга ошириган ишлар
2019 йилда Сўх туманида “Обод қишлоқ” дастури доирасида туман ҳудудида жами 6.1 км ичимлик сув тармоқлари тортилди. Хушёр МФЙ (2,0 км), Ғазнов МФЙ (2,1 км), Мулгон МФЙ (2,0 км) янги ичимлик сув тармоқлари тортилди.
“Фарғона сув таъминоти” МЧЖ ўз маблағлари ҳисобидан корхонанинг ички имкониятидан келиб чиқан холда, жами 3 дона ичимлик сув насослари ўрнатиш ва 8,8 км ичимлик сув тармоқлари тортилди.
Жумладан, Сўх тумани Тўл МФЙда Д-76 мм 140 метр, Девайрон МФЙда Д-76 мм 1200 метр, Хушёр МФЙда Д-110 мм 3400 метр, Қақир МФЙда Д-110 мм 60 метр, Д-76 мм 250 метр, Чашма МФЙда Д-110 мм 472 метр,Д-76 мм 800 метр, Истиқлол МФЙда Д-76 мм 65 метр, Офтобру МФЙда Д-110 мм 52 метр, Д-76 мм 40 метр, Дебурсад МФЙда Д-110 мм 45 метр, Мулгон МФЙда Д-76 мм 100 метр ичимлик сув тармоқлари тортилди ҳамда Хазратали МФЙда ЭЦВ 8-25-190 русумли ичимлик сув насоси ўрнатиш хамда Д-76 мм 140 метр ичимлик сув тармоғи тортиш ишлари амалга оширилган.
Ушбу қурилиш-монтаж ишлари натижасида 1627 нафар аҳоли илк бор ичимлик сув таъминоти билан таъминланди ҳамда Сўх тумани аҳолисининг ичимлик сув таъминоти 75 % дан 76 % га оширилди.
Сўх тумани ҳудудига 2020 йил давомида “Фарғона сув таъминоти” МЧЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан 1,1 км ичимлик сув тармоғи тортилди.
2020-2021 йилларда амалга ошириладиган ишлар
Сўх тумани Офтобру, Тул, Хушёр, Қақир, Қарир-Себзор, Сариканда, Хазрат али, Ровон, Янгиариқ, Навобод, Ленбург, Қалача, Ғазнов, Сўх, Чашма, Демурсад, Шарқобод МФЙлари ҳудудида яшовчи аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида, жами 25 млрд.сўм маблағлар доирасида 30,5 км ичимлик сув тармоғи тортиш ва 11 дона ичимлик сув иншооти қуриш ва реконстркуция шунингдек, 9 дона янги ичимлик сув қудуғи қазиш ва реконструкция қилиш, 7 дона ичимлик сув ҳавзасини қуриш ва реконструкция қилиш, ҳамда 1 дона мавжуд хажми 500 м3 бўлган сув сақлаш резервуарини реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган бўлиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари жорий йилнинг 1 июль санасидан бошланиши кўзда тутилмоқда. Мазкур ишлар натижасида Сўх туманида истиқомат қилувчи 33 800 нафар фуқаролар ёки
91.2 % тоза ичимлик суви билан таъминланади.