Рустам Ражабов Commercial Vehicles Management компаниясининг бош директори этиб тайинланди

Рустам Ражабов Commercial Vehicles Management компаниясининг бош директори этиб тайинланди

UzAuto

Рустам Бахтиярович Ражабов жорий йилнинг 23 августидан янги лавозимга тайинланганлиги муносабати билан “UzAuto Motors” АЖ бош директорлиги лавозимидан озод этилиб, "Узавтосаноат" таркибидаги тижорат ускуналари тузилмаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни бошқарувчи компания “UzAuto Commercial Vehicles Management”нинг директори этиб тайинланди. 

Рустам Ражабовнинг автомобилсозлик саноатидаги 20 йилдан ортиқ тажрибаси ва 2016 йилдан бери “UzAuto Motors” раҳбари сифатида саноатнинг ривожланишига қўшган улкан ҳиссаси уни энг кучли ишлаб чиқариш раҳбарлари қаторига қўшиш имконини беради.

2018 йилдан буён унинг раҳбарлигида “UzAuto Motors” зарар кўрган корхонадан барқарор даромад келтирадиган бизнесга айланиб кенг кўламли трансформация жараёнини амалга оширмоқда. Ушбу давр мобайнида маҳсулот таннархини пасайтириш, маҳаллийлаштиришни ошириш ва компаниянинг экспорт дастурини кенгайтиришда муҳим кўрсаткичларга эришилди. 

Буларнинг барчасига ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва оптималлаштиришнинг кенг дастури туфайли эришилди. Жумладан, “UzAuto Motors” заводларида енгил автомобиллар ишлаб чиқаришда Кайдзен технологияси ҳамда бизнес жараёнларини автоматлаштириш тизими SAP жорий этилди. Бундан ташқари, Chevrolet автомобилларининг янги моделларини ишлаб чиқиш учун ягона платформа жорий этилди, шу билан бирга ишлаб чиқарилган автомобиллар қатори кенгайтирилди.

2020 йилги пандемияга қарамай, “UzAuto Motors” йиллик 281 мингта автомобил ишлаб чиқариш билан ўсишни кўрсатди ва Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилар ўнлигига кирди.

Рустам Ражабов меҳнати билан “UzAuto Motors” маҳсулотлари Қозоғистон бозорларида бир йилдан кўпроқ вақт мобайнида, кенг танлов бўлишига қарамай, янги автомобил сотиш рейтингида биринчи ўринни эгаллаб, доимий етакчига айланди.

Муаммоларни ҳал қилишдаги ноанъанавий ёндашуви ҳамда олдинги фаолиятидаги юқори натижалар Рустам Ражабовнинг “Commercial Vehicles Management”да ҳам бунданда юқори кўрсаткичларга эришишга ишонч беради.


"UzAuto Commercial Vehicles Management " МЧЖ бошқарув компанияси бўлиб, тижорат транспорт воситалари (юк машиналари, тиркамалар ва ярим тиркамалар, автобуслар ва бошқа транспорт воситалари) ишлаб чиқарадиган корхоналарга, шунингдек, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси (экин тракторлари, пахта териш машиналари, ғалла ва эм -хашак йиғиш машиналари, тиркамалар, култиваторлар ва бошқалар)ни ишлаб чиқарадиган корхоналар учун умумий бошқарувни амалга оширади. Компаниянинг қуйи тузилмасига “SamAuto”,"JizzakhAuto", "UzAuto Trailer", "UzTruck&Bus" ва бошқалар киради.

Telegram / Facebook / Instagram

www.uzavtosanoat.uz  




Report Page