Рухий тушкунлик.

Инсонларнинг хаёти доимо бир хил эмас! У яшар экан баьзида паст- баландликларга учрайди.
Агарда хаётимиз доимо гузал, бахтли, кувонч- шодликга бой булганда эди,
биз хаттоки бу тушунчалар маьносини билмас хам эдик менимча...
Нимадир вокеа ёки ходисалар сабаб буладики, хаётимида биз тушкунлик вазиятларини бошимиздан утказамиз. Шундай инсонлар хам борки, хаттоки арзимас сабаб деб хисоблаганларимиз хам улар учун жуда таьсири катта.
Шу холатлар учун хам рухий тушкунликга дучор булишади.
Рухий тушкунликга тушаётган инсонларнинг табиатлари, хам хусусиятлари хам турлича.
Хар бир вазиятни инсонлар турлича кабул киладилар. Чунки уларнинг карашлари, фикрлаш доиралари, кабул килиши ва таьсирланиш даражалари хар хил.
Хар кандай инсон кайгуга ботган пайтда асабийлашиш холатини бошдан кечиради.
Аммо бу аломатларнинг рухий касалликкка айланганлигининг дастлабки белгиси-бу холатнинг узок, мутассил давом этиши ва туртки сифатида бирон ходиса юз бермаган вактда хам руй беришидир. Бу аломатлар шахснинг кундалик хаётига салбий таьсир курсатадиган даражага етган вакти жиддий психологик холда рухий муаммога айланган хисобланади.
Рухий тушкинликга тушган инсонларда "бахт гармонлари" хам ишлаб чикарилмас экан. Шу сабаб хам гормонал усишда хам узгаришлар булар экан.
Бу янада муаммоларингизни купайтириши мумкин.

Рухий тушкунликнинг давоси.
❌Аламларни хадеб ичга ютманг.
💁♀️Зеро бу узингизга карата ук узишдек гап.
Аламларни йигилиб бориши сизда хам амалий соглигингизга хам рухий соглигингизга таьсир курсатади.
💁♀️Фикр- мулохазага бой китоблар мутолаа килинг!
💁Якин инсонларингиз билан хамсухбат булинг! Узингизни олиб кочманг!
💁♀️Оилангиз, фарзанларингиз билан вактингизни утказишга харакат килинг!
❌Инсон истайдими йукми хато килади,
💁♀️Хатога йул куйганингизда уларни табиий хол деб кабул килинг.
Аммо янглиш ишлардан тугри хулоса чикаришга ёрдам беради.
❌Уз энэргиянгизни ва кучингизни, узингизни уйлаб кийнашга, утган вазиятларни эслашга ва афсусланишга сарфламанг.
💁♀️Кучингизни тугри таксимланг, мухим ишлар биринчи даражали, колганлари кейинги уринларда турсин, эришган ютукларингиздан хурсанд булишни урганинг.
💁♀️Ёлгизликга берилманг. Айникса, стресс вактида одамлар билан бирга булинг, дустларга кунгирок килинг, янги танишлар орттиринг, машгулотларингизни купайтиринг.
💁♀️Булиб утган кунгилсиз вокеани уйлаб, узингизга шундай савол беринг:
💁♀️" Рухий тушкунликга тушишимга сабаб булган вокеа ёки холат узингизни кийнашингизга арзийдими?
Бундан баттар булганидачи?"
💁♀️Узингиздан кийин вазиятга ва холатга тушган инсонлар хам борлигини унутманг!
💁♀️Энг мухими борлигингизга шукурона келтиринг!
Сизга яна имкониятлар борлигига шукурона келтиринг!
💁♀️Энг огир вазиятда хам хатто бу вактлар утишини, эртанги кун йукотганларингиз урнини тулдиришини уйланг!
💁♀️Кайта-кайта узингизга ва якинларингизга тушкун кайфиятда ёки рухий тушкунликда эканлигингизни айтишингиз шарт эмас.
💁♀️Хаммаси уткинчи холатлигини тушунинг!!
Хис- хаяжонсиз, холатингизга хотиржам бахо беришга урининг!
💁♀️Энг мухими рухий тушкунликдан чикишга узингизда куч топинг!
👩🏫Психолог- мутахасисга мурожаат этинг! Ва узингиз учун холис ва энг тугри тавсияларни олинг!
✅Унутмангки, тушкунликга тушганда хам барчаси кулингизда....
💁♀️Узингизга салбий установкалар берманг!
Оилангизга, якинларингизга энг мухими узингизга керакли эканлигингизни доимо тушунинг!!!☀️

Психолог
Тамара Бутаева