Руда тошларини талон-тарож қилган шахслар қўлга олинди

Руда тошларини талон-тарож қилган шахслар қўлга олинди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 25 февраль куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳар ИИБга тушган ҳужжатлар тўпламига кўра, шу йил 6 февраль куни Ангрен шаҳар Зиёратгох кўчасида яшовчи А.Ю. ва Лочин кўчасида яшовчи М.А.лар Олмалиқ кон металлургия комбинатига қарашли вақтинча иш фаолияти тўхтатилган “Қўрғошин кони”га эркин йўл билан кирган ва таркибида қимматбаҳо металл бўлган, оғирлиги 813 кг.450 гр. руда тошларини 28 дона қопларга солиб, талон-тарож йўли билан фуқаро Ф.Ў.га тегишли нон пишириш цехига яшириб қўйган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Ю. ва М.А.лар қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page