Россиядан Ўзбекистонга 5 та махсус йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади! Россияда бўлиб турган яқинларингизни хабардор қилишни унитманг!
Пандемия даврида Россия давлатида қолиб кетган юртдошларимизга мамлакатимизга келишлари учун қулайлик яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан “Волжский-Тошкент” йўналишида 483-сонли йўловчи поездининг 5 та махсус рейси йўлга қўйилади. Мазкур поездлар 2021 йил 15, 19, 22, 26,29 ноябрь кунлари соат 20:57 да “Волжский-Тошкент” йўналишида ҳаракатини амалга оширади.
Мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган. Россиядаги юртдошларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.
Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AJ