Россия президенти Путин АҚШ президенти Байденнинг ҳақоратига жавоб қайтарди. 

Россия президенти Путин АҚШ президенти Байденнинг ҳақоратига жавоб қайтарди. 

Онлайн 24

Аввалроқ АҚШ Президенти Жозеф Байден Путинни “қотил” деб билиши ҳамда Россия раҳбари Америка президентлик сайловига аралашгани учун товон тўлашини таъкидлагани ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун, 18 март куни Россия Президенти Владимир Путин Америка раҳбарига жавоб қайтарди.


“Мен унга соғ бўлинг, деб жавоб берган бўлардим ва яна шуни қўшимча қилмоқчиманки, ким ўзгани ҳақорат қилса, унинг ўзи шунақа”, дейди Путин.


Путин шунингдек, Америка зиёлилари хусусида ҳам сўз очган.


“Америка элитасининг онги қийин шароитларда ривожланган: маҳаллий аҳолининг қирғини, АҚШнинг Японияга ядро бомба ташаши, қуллик – Қўшма Штатлардаги афро-америкаликлар ҳанузгача адолатсизликка дуч келмоқда”, деб АҚШ тарихини эслади Россия раҳбари.


Путиннинг таъкидлашича, АҚШ Россия билан ҳисоблашишга мажбур бўлади.


“Гарчи Қўшма Штатлар бизни ўзларига ўхшатса-да, бу ундай эмас, бизнинг генетик кодимиз бошқа”, дейди Путин.

Эслатиб ўтамиз, Кремль расмий вакили Песков ҳам Байден сўзларига муносабат билдирди. У Байден Россия билан муносабатларини яхшиламоқчи эмаслигини таъкидлади


Дунё ва Ӯзбекистон янгиликларидан ҳабардор бӯлиб туриш учун телегарам каналимизга обуна бӯлинг 👇

https://t.me/joinchat/WNcRNf3q3N0TEMrp


Report Page