Россия давлатидаги юртдошларимиз учун яна бир қулайлик! 

Россия давлатидаги юртдошларимиз учун яна бир қулайлик! 


 Москва-Тошкент йўловчи поездининг махсус рейси йўлга қўйилди!

Пандемия даврида Россия давлатида қолиб кетган юртдошларимизни мамлакатимизга олиб келиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан Москва-Тошкент йўловчи поездининг махсус рейси йўлга қўйилди. Мазкур поезд жорий йил 28 июнь куни Москва Казанский-Тошкент йўналишида ҳаракатини амалга оширади. Ушбу поезд Москвадан соат 22:28 да жўнайди. 

Шунингдек, 25 июнь куни Волжский-Тошкент йўналишида ҳам 1 та махсус поезд қатновини амалга оширади. Бу поезд Волжский вокзалидан соат 20:57 да жўнайди.


Мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни Москва-Тошкент ҳамда Волжский-Тошкент йўналишларига чипталар сотилади. Йўловчиларга чипта харид қилишда қулайлик яратиш мақсадида чипталарни электрон тарзда сотиш йўлга қўйилган. Москвадаги фуқароларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.


                                 “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AJ