Россия Федерацияси ва қўшни давлатларга “Тошкент” автовокзали орқали ташкил этилаётган автобус рейсларида ишончли хизмат кўрсатилиши кафолатланади

Россия Федерацияси ва қўшни давлатларга “Тошкент” автовокзали орқали ташкил этилаётган автобус рейсларида ишончли хизмат кўрсатилиши кафолатланади

https://t.me/aoka_uz

жорий йилнинг 18 июль санасидан эътиборан йўловчилар орасида талаб юқори бўлган Россия Федерациясига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланди.

 Душанба кунидан эътиборан Тошкент–Москва йўналишида қатновларни амалга ошириш бошланди. Мазкур йўналишда қатновлар ҳафтада икки маротаба душунба ва пайшанба кунлари бажарилади. Мазкур йўналишда чипта нархи 1 млн сўм этиб белгиланган.

 Ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари эса Тошкент-Қозон йўналишида қатновлар бажарилмоқда. Ушбу йўналишда чипта нархи 800 минг сўм.

 Бугундан бошлаб эса Тошкент–Санкт-Петербург йўналишида қатновларни амалга ошириш бошланади. Мазкур йўналишда қатновлар ҳафтада икки маротаба чоршанба ва шанба кунлари бажарилади. Чипта нархи эса 1 млн 250 минг сўм.

 Мазкур йўналишларда қатновлар “Uzautotrans service” МЧЖ корхонасининг “Yutong” русумли автобусларида амалга оширилади. Йўналишга чиқаётган ҳар бир автобусга 3 нафардан ҳайдовчи бириктирилган.

 Йўналишларга чиқишдан олдин ҳар бир ҳайдовчи тиббий кўрикдан, автобуслар эса техник кўрикдан ўтказилади. Қатнов давомида ҳар тўрт соатда ҳайдовчилар алмашади. Яъни ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига амал қилиши қатъий назорат қилиб борилади.

 Шу ўринда хоржий давлатларга автобус қатновлари орқали жўнаб кетшни режалаштираётган фуқароларимиздан турли-туман ноқонуний равишда фаолият кўрсатаётган ташувчилар хизматларидан фойдаланмасликларини сўраб қоламиз. “Тошкент” автовокзали орқали ташкил этилаётган рейсларда ишончли хизмат кўрсатилиши кафолатланади.

 Йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда “Uzautotrans service” корхонаси томонидан Тошкент – Омск, Тошкент – Пермь, Тошкент – Уфа каби йўналишларда ҳам автобус қатновларини босқичма-босқич қайта тиклаш режалаштирилган. 

 Шунингдек, Транспорт вазирлиги томонидан “Тошкент – Краснодар” янги мунтазам халқаро автобус йўналиши ҳужжатлари тайёрланиб, келишиш учун Россия Федерацияси Транспорт вазирлигига юборилди.

 Қозоғизстон Республикаси бўйича:

 Шу билан бирга жорий йилнинг 12 апрель кунидан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги мунтазам халқаро автобус йўналишлари қайта тикланди. Бугунги кунда “Тошкент” автовокзалидан Қозоғистон Республикасининг Чимкент, Олмаота, Нур-Султон, Иргели, Қизилўрда каби шаҳарларига мантазам қатновлар амалга оширилмоқда.

 Шунингдек, бугунги кунда “Янгийўл – Иргели” ва “Самарқанд – Иргели” янги мунтазам халқаро автобус йўналишларини очиш учун йўналиш ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, келишиш мақсадида Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигига юборилди.

Қирғизистон Республикаси бўйича:

 15 апрелдан “Тошкент – Бишкек” халқаро автобус йўналиши қайта тикланди. Ҳозирги кунда мазкур йўналишда ҳар куни 2 та қатнов амалга оширилмоқда. 1 июнь санасидан эътиборан эса “Тошкент – Чулпон ота” мавсумий халқаро автобус йўналиш ташкил этилди. Ҳозирда ушбу йўналигида кунига 1 та қатнов амалга оширилмоқда.

Тожикистон Республикаси бўйича:

“Тошкент – Хўжанд” халқаро автобус йўналиши қайта тикланган бўлиб,  ҳозирда мазкур йўналишда ҳар куни 1 та қатнов амалга оширилмоқда. 3 июнь куни “Янгиер - Истаравшан” мунтазам халқаро йўналиши очилди ҳамда бугунги кунда йўловчиларга хизмат кўрсатиб келинмоқда

Report Page