"Россия-Ўзбекистон: Андижон ИИБ таксичи ва блогерни нега ҳибсга олди?” номли видеолавҳа бўйича расмий маълумот

"Россия-Ўзбекистон: Андижон ИИБ таксичи ва блогерни нега ҳибсга олди?” номли видеолавҳа бўйича расмий маълумот

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати
2020 йилнинг 2 март куни ижтимоий тармоқларга жойланган “Россия-Ўзбекистон: Андижон ИИБ таксичи ва блогерни нега ҳибсга олди?” номли видеолавҳада акс этган ҳолатлар Андижон вилояти ИИБ томонидан атрофлича ўрганилди.   
Аниқланишича, фуқаро Ж.Қимизов ўзгаларнинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида 2018 йилнинг август ойида Пахтаобод туманида рўйхатда туриб, Россия Федерациясида ишлаётган фуқаро И.Н.нинг нархи 2500 АҚШ долларига тенг бўлган 51 жуфт,  Андижон шаҳрида рўйхатда туриб, Россия Федерациясида ишлаётган фуқаро Ш.Ш.нинг эса жами нархи 500 АҚШ долларига тенг бўлган 15 жуфт қишки аёллар оёқ кийимларини уларнинг яшаш хонадонларига олиб келиб беришини ваъда қилиб, берган ваъдасини бажармасдан, ушбу фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказган.
 Ж.Қимизов   ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2019 йил 15 июнь куни Андижон шаҳрида рўйхатда туриб, Россия Федерациясининг Москва шаҳрида ишлаётган яна бир фуқаро И.Д.нинг жами 200 АҚШ долларига тенг бўлган болалар самакати, рўзғор идиш товоқлари ва аёллар соч олиш машинкасини доимий яшаш манзилига олиб келиб беришни ваъда қилиб,  ушбу буюмларни қайтариб бермасдан, фуқаро И.Д. нинг ҳам қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказган.
Жиноят иши юзасидан гумонланувчи Ж.Қимизов бир неча маротаба дастлабки терговга чақирилишига қарамасдан келмаганлиги ва Россия Федерациясига чиқиб кетганлиги сабабли, унга нисбатан 2020 йил 12 февраль куни ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан сиртдан айблов эълон қилиниб, шу кундан қидирув эълон қилинган.
2020 йилнинг 27 февраль куни Ж.Қимизов ушланиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва Андижон вилояти ИИБ 3-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ушбу видеолавҳада Ж.Қимизов ўзининг YouTube каналида жойлаган видеолари ортидан қамалганлигини айтиб ўтган. Бу важлар мутлақо асоссиз бўлиб, ушбу ҳолатга ҳокимият вакилларининг умуман алоқаси йўқлиги ҳамда жиноят ишида ўз аксини топмаганлиги аниқланди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати 


Report Page