Риштон туманида “Мактаб ўйингоҳи уй-жой учун сотилди” сарлавхаси номли ижтимоий тармоқларда тарқатилган мурожаат юзасидан

Риштон туманида “Мактаб ўйингоҳи уй-жой учун сотилди” сарлавхаси номли ижтимоий тармоқларда тарқатилган мурожаат юзасидан

https://t.me/fargonakadastr

Фарғона вилояти Риштон туманида “Мактаб ўйингоҳи уй-жой учун сотилди” сарлавхаси номли ижтимоий тармоқларда тарқатилган муржаат юзасидан ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича МАЪЛУМОТ

Фарғона вилояти Риштон туманида “Мактаб ўйингоҳи уй-жой учун сотилди” сарлавхаси номли ижтимоий тармоқларда тарқатилган муржаат юзасидан ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича МАЪЛУМОТ

Жойда ўрганиш ва ўлчов ишлари амалга оширилганда спорт майдончаси футбол майдони 10203 кв.м, воллейбол майдони 741 кв.м эканлиги, спорт майдончасиниРиштон тумани Янги Бўжай МФЙ Маьрифат кўчасида жойлашган 4-сонли умумий ўрта таьлим мактабига тегишлилигини тасдиқловчи ҳуқуқий хужжатлар мавжуд эмаслиги, Риштон туман ҳокимининг 02.10.2014-йил кунги № 1024-сонли қарорига асосан 4-сонли умумий ўрта таьлим мактабига тегишли ер майдони 13667,61 кв.м эканлиги, кадастр хужжатларида умумий ер майдони 13667,61 кв.м, шундан бино иншоотлар эгаллаган майдон 4268,08 кв.м ни ташкил этиши кўрсатилганлиги аниқланди.

Мурожаатда кўрсатилган ер майдонини 4-сонли ўрта таьлим мактабига қарашли эмаслиги бўйича Риштон туман ҳалқ таьлими расмий баёнотида ҳам тасдиқланди, ер майдони ҳозирда туман ҳокимлиги захирасида турганлиги аниқланди.

Спорт майдончаси атрофида жойлашган ер участкалари Фарғона вилояти Риштон тумани ҳокимининг 06.03.2002–йил кунги № 262 сонли қарорига асосан фуқаро Усмонов Рахимга якка тартиб уй жой қуриш учун 0,10 гектар ер майдони ажратиб берилганлиги, Риштон туман ҳокимининг 2018-йил 24–августь кунги Усмонов Рахимжоннинг ер участкасига ва бино иншоотига бўлган мулкий ҳуқуқларни тиклаш тўғрисидаги № 1846 сонли қарори қабул қилинганлиги, Риштон туман 1-сонли давлат нотариал идорасининг 2018–йил 9 – октябрь кунги реестр 1-3386 сон билан қайд қилинган турар жой олди сотди шартномасига асосан фуқаро Эралиева Башоратхонга тегишли эканлиги, ҳозирда амалда фойдаланаётган ер майдони 0,864 гектар эканлиги аниқланди.

Риштон туман ҳокимининг 1997–йил 25–ноябрь кунги № 389 сонли қарорига асосан уй жой қуриш учун Фуқаро Отабоев Элмуродга 0,08 га ер майдони ажратиб берилганли, ҳозирда амалда фойдаланаётган ер майдони 891 кв.м эканлиги аниқланди фуқарога ортиқча эгаллаган ер майдонига қурилган деворни ўз ҳисобидан бузиб олиши тўғрисида туман қурилиш бўлими ва Янги Бўжай МФЙ раиси томонидан огоҳлантириш хати берилди.

Риштон туман ҳокимининг 1997–йил 25–ноябрь кунги № 389 сонли қарорига асосан уй жой қуриш учун Фуқаро Отабоев Аслиддинга 0,08 га ер майдони ажратиб берилганли, ҳозирда амалда фойдаланаётган ер майдони 1033 кв.м эканлиги аниқланди фуқарога ортиқча эгаллаган ер майдонига қурилган деворни ўз ҳисобидан бузиб олиши тўғрисида туман қурилиш бўлими ва Янги Бўжай МФЙ раиси томонидан огоҳлантириш хати берилди.

Риштон туман ҳокимининг 2006 – йил 20 – февраль кунги № 126 сонли қарорига асосан уй жой қуриш учун Фуқаро Рахимов Одилга 0,08 га ер майдони ажратиб берилганлиги аниқланди.

Риштон туман ҳокимининг 2006 – йил 20 – февраль кунги № 126 сонли қарорига асосан уй жой қуриш учун Фуқаро Хайдаров Махмуталига 0,08 га ер майдони ажратиб берилганлиги, ҳозирда амалда фойдаланаётган ер майдони 987 кв.м эканлиги аниқланди ва  фуқарога ортиқча эгаллаган ер майдонига қурилган деворни ўз ҳисобидан бузиб олиши тўғрисида туман қурилиш бўлими ва Янги Бўжай МФЙ раиси томонидан огоҳлантириш хати берилди.

Риштон туман ҳокимининг 1997 – йил 25 – ноябрь кунги № 389 сонли қарорига асосан уй жой қуриш учун Фуқаро Салимов Одилга 0,10 га ер майдони ажратиб берилганлиги, ҳозирда ортиқча 0,02 га ер майдонини эгаллаб олганлиги ва девор қурганлиги аниқланди ва ортиқча эгаллаган ер майдонига қурилган деворни ўз ҳисобидан бузиб олиши тўғрисида туман қурилиш бўлими ва Янги Бўжай МФЙ раиси томонидан огоҳлантириш хати киритилди.



Report Page