Республикамизда фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат балансида жами 2 537 та фойдали қазилмалар конлари ҳисобга олинган

Республикамизда фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат балансида жами 2 537 та фойдали қазилмалар конлари ҳисобга олинган


Бу ҳақда АОКАда ўтказилганбрифингда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги бошқарма бошлиғи Илёс Жумаев маълум қилди:


Шундан 1 855 тасиқурилиш материаллари, 296 тасиуглеводородлар, 128 таси тоғ-кон хомашёси, 92 тасиқимматбаҳо металлар, 61 таситоғ-кимё хомашёси, 41 тасирадиоактив металлар, 31 тарангли тошлар, 20 тасирангли ва камёб металлар, 8 тасикўмир ҳамда ёнувчи сланецлар, 5 таси қора металл конларидан иборат.

Мамлакатимизда Ер юзида маълум бўлган деярли барча турдаги фойдали қазилмалар аниқланган бўлиб, стратегик жиҳатдан алоҳида аҳамиятга эга бўлган олтин, кумуш, платиноидлар, мис, уран, қўрғошин, молибден, вольфрам, нефть, табиий газ, марганец, литий, хром, никель, қалай, тантал, ниобий, кобальт, скандий, германий, рений шулар жумласидандир.

  Бугунги кунда 101 та олтин ва 3 та кумуш кони ҳисобга олинган бўлиб, ушбу конларнинг асосий қисми Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари хомашё базаси сифатида берилган.

  10 та мис кони ҳисобга олинган бўлиб, унинг асосий захиралари Тошкент вилоятидаги Олий Зиё, Саричеку, Қизата конларига тўғри келади. Қўрғошин ва рухнинг 5 та конлари маълум (Хондиза, Учқулоч, Чинорсой, Лашкерек, Кулчулоқ).

Ҳозирда улар Олмалиқ КМК томонидан қазиб олинмоқда ва комбинатнинг қувватларини истиқболда 2 баробарга ошириш имкониятини беради.

  Жиззах, Навоий ва Самарқанд вилоятларида 9 та кон бўйича вольфрам захиралари ҳисобга олинган ҳамда уларнинг баъзилари ўз вақтида ўзлаштирилган.

Қўйтош ва Ингичка конлардан захираларнинг асосий қисми қазиб олинган, қолган 4 таси (Саутбай, Яхтон, Ходжадик, Гуссой) истиқболдаги вольфрам хомашё базаси ҳисобланади.

  43 турдаги норуда фойдали қазилмаларнинг 2 085 та ортиқ конлари аниқланган, ҳозирда уларнинг 86 фоизидан кўпроғи саноатда ўзлаштирилган.

Бунда, асосан кичик ва ўрта бизнес вакиллари жалб этилган бўлиб, цемент, шиша, ҳар хил қурилиш материаллари, минерал ўғитлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Бу йўналиш “Ўзқурилишматериаллари” уюшмаси ва маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилиб, ҳудудларда ривожланишни таъминлашга, жойларда саноат маҳсулотлари номенклатурасини кўпайтиришга, турдош соҳаларни қўллаб қувватлашга ва тайёр маҳсулот танннархини камайтиришга хизмат қилмоқда. Шу сабабли, бугунги кунда 328 тадан ортиқ ер қаъри участкаларида тадбиркорлик субъектлари томонидан янги конлар аниқлаш учун геология-қидирув ишлари олиб борилмоқда.


Report Page