Республикадаги маҳаллаларнинг 3646 тасида (38,5%) жиноят қайд этилмади, 4596 тасида (48,6%) жиноятчилик барқарор сақланиб қолинишига ва камайишига эришилди

Республикадаги маҳаллаларнинг 3646 тасида (38,5%) жиноят қайд этилмади, 4596 тасида (48,6%) жиноятчилик барқарор сақланиб қолинишига ва камайишига эришилди


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Бош прокурорининг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижросини таъминлашнинг барча чоралари  кўрилмоқда.

Аввало, аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, муҳтож оилаларни камбағалликдан чиқариш вазифаларига алоҳида  эътибор  қаратилмоқда.

Хусусан, прокурорлар секторларидаги “Темир дафтар”га киритилган 7 мингдан зиёд оилаларга ҳар томонлама кўмак берилмоқда.

Жумладан, уларнинг 264 тасининг уй – жойи таъмирланиб,  96 тасига  янги  уй - жойлар  қуриб  берилди.

Шунингдек, 3 минг 143 нафардан ортиқ эҳтиёжманд оиланинг ишсиз  аъзолари  бандлиги  таъминланди.

“Аёллар” ва “Ёшлар дафтарлари”га киритилган хотин - қизлар ва ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар давом этмокда.

Жумладан, ўтган 10 ойда 4 минг 107 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 6 минг 685 нафарига ижарага ер ажратилишида,

1 минг 995 нафарининг тадбиркорликка жалб этилишида, 5 минг 756 нафарини ўзини ўзи банд қилишида  кўмаклашилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги вазифалар ижроси устидан назорат кучайтирилган  ҳолда  олиб  борилмоқда.

Хусусан, 381 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 2,6  млрд.  сўм  иш  ҳақлари  ундириб  берилиши  таъминланди.

Прокурорлар ташаббуси билан 683 маротаба утказилган меҳнат ярмаркаларида 9 минг 311 нафар ишсиз фуқаролар  ишга  жойлаштирилди.

Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 5,8 млрд. сўми талон - торож  қилинганлиги  аниқланиб,  71  та  жиноят  иши  қўзғатилди.

Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш борасидаги назорат тадбирлари   давом  эттирилмоқда.

Ўрганишда республика бўйича археология мероси объектларининг 23 тасига жиддий шикаст етказилганлиги ҳамда 193 та ҳолатда археология мероси объектларининг муҳофаза ҳудуди бузилиб қурилиш қилинганлиги ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экилганлиги   аниқланиб,  қатъий  чоралар  кўрилди.

Масалан, Қашқадарё вилоятидаги “Пандирон” масжидининг таъмирлаш - тиклаш ишларида лойиҳа талабларига риоя этилмаганлиги натижасида ёдгорликка 341 млн. сўм зарар етказилганлиги ҳамда ҳақиқатда бажарилмаган 622 млн. сўмлик ишлар ҳисоботларга  қўшиб   ёзилганлиги   аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов   ҳаракатлари  олиб  борилмоқда.

Тадбиркорларга кўмак бериш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувлар ва бюрократик тўсиқларни  бартараф  этишга  доир  вазифалар  ижросига  қаратилди.

Хусусан, жорий йилнинг 10 ойида тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторларнинг 22 минг 115 нафарига “Тез ёрдам” тамойили  асосида  амалий  ёрдамлар  кўрсатилди.

Шундан, 5 минг 587 нафар тадбиркорга

691 млрд. сўмлик кредит, 421 нафарига ер майдони, 132 нафарига бино ажратилиши, 976 нафарига рухсатнома ва лицензия берилиши, 7 235 нафарини муҳандислик тизимига уланишида амалий   кўмак  берилди.

Натижада, фаолият кўрсатмаётган 7 минг 210 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти қайта тикланиши ҳисобига 10 мингдан ортиқ  иш  ўринлари  йўқотилишининг  олди  олинди.

Шунингдек, 7 минг 897 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб,  18 минг 565  та  янги  иш  ўринлари  яратилишига  эришилди.

Шу билан бирга, 15 минг 986 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув ва бюрократик тўсқинликлар аниқланиб,

бартараф этилди ҳамда 13 минг 870 нафар тадбиркорларнинг бузилган   ҳуқуқлари   тикланди.

Хорижий инвесторлар фаолиятида  юзага  келган  3 минг 125  та  муаммолар  ижобий  ҳал  этилди.

Кредит маблағлари талон - торожлигининг олдини олиш, муаммога айланган кредит қарздорликларининг қайтарилишини таъминлаш  ишлари  устидан  назорат  янада  кучайтирилди.

Прокуратура аралашуви билан карздорликларнинг 11,6 трлн. сўми амалда ундирилди, 8,9 трлн. сўмлик кредитлар бўйича гаровдаги мулкларнинг сотувга чиқарилиши таъминланди, 1,6 трлн. сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича ундирув   қарздорларнинг  иш  ҳақига  қаратилди.

Ўтказилган назорат тадбирларида кредит маблағларининг 2,5 трлн. сўми талон - торож қилинганлиги аниқланиб, банк ва мижоз корхоналар раҳбарларига нисбатан 906 та жиноят ишлари  қўзғатилди.

2024 йилги инвестиция дастури асосида курилиш - таъмирлаш  ишлари  амалга  оширилган объектларда қурилиш сифати ва маблағлардан мақсадли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилиб, 61,2 млрд. сўмлик сифатсиз ишлар ва 82,1 млрд. сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари жойида  бартараф  этилиб,  ҳуқуқбузарликларнинг  олди  олинди.

Мазкур дастур ижроси бўйича олиб борилган назорат тадбирларида қонунни бузган 466 нафар шахс интизомий, 1 минг 854 нафари

маъмурий жавобгарликка тортилди. Кўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 262 та жиноят ишлари қўзғатилиб, давлатга етказилган 71  млрд.  сўм зарар  ундирилди.

Хуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш   борасидаги  тадбирлар  тизимли  равишда   давом   эттирилмоқда.

Кўрилган чоралар натижасида республикадаги маҳаллаларнинг 3 минг 646 тасида ёки 38,5 фоизида жиноят қайд этилмади, 4 минг 596 таси

ёки 48,6 фоизида жиноятчилик барқарор сақланиб қолинишига   ва   камайишига  эришилди.

Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговда қонунчиликка   риоя   этилишини   таъминлаш   чоралари  доирасида:

– суриштирув ва тергов органларининг 63 минг 047 нафар шахсга нисбатан  50 минг 888  та  жиноят  иши  ўрганилиб,  судларга  юборилди;

Бевосита  прокуратура  органлари  томонидан:

– 12 минг 342 та жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ўтказилиб, 11 минг 350 нафар шахсга нисбатан 7 минг 477 та жиноят иши

судларга юборилди, жиноят оқибатида етказилган 2,6 трлн. сўмлик зарар ундирилди.

 Фаолиятда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир тадбирлар изчил давом   эттирилмоқда.  Жумладан:

– аҳолига янги қабул қилинган қонунларнинг мазмун - моҳиятини етказиш мақсадида 127 минг 752 та тадбир ташкил этилди, шундан 39 минг 467 таси оммавий ахборот воситалари орқали амалга   оширилди;

– Бош прокуратура расмий веб - сайтида 4 минг 581 та, шунингдек, ижтимоий тармоқлардагирасмий саҳифаларида кенг жамоатчилик учун қизиқарли бўлган

13 минг 743 та хабарлар  эълон  қилинди.

Шунингдек, жорий йилнинг 10 ойида прокуратура тизимида амалга оширилган ишлар ҳақида 16 та брифинг тадбирлари ўтказилди. 


Report Page